25K52Telegramda ochish
ДХШ лойиҳалари давлат қарзи ва бюджет мажбуриятлари ўсишига олиб келадими? 2025 йил учун биринчи марта давлат томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар, кафолат ва тасдиқлаш талаб қилинадиган давлат хусусий шериклиги (ДХШ) бўйича янги лойиҳаларнинг йиллик чегараси 6,5 млрд.доллар миқдорида белгиланди. Шунингдек, ДХШ асосида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг даромадлилиги ва давлат бюджетига юкини инобатга олиб, уларни таснифлаш ҳамда бошқариш тизимини жорий қилиш мўлжалланмоқда. Тасаввур қилишингиз учун, 2024 йил бошига умумий қиймати 233 трлн.сўмлик 978та ДХШ лойиҳаси мавжуд бўлган. Лойиҳалар қийматининг 90%и энергетикага оид (худди қарзларнинг энг катта қисми энергетика оид бўлгани сингари). Қиймати 1 млн.доллардан ортиқ 182та лойиҳа бўйича 2025 йилда 10,8 трлн.сўмлик давлатнинг бевосита мажбурияти юзага келади. Шунинг 8,5 трлн.сўми энергетикага оид. Бундан ташқари ДХШ лойиҳалари бўйича давлатнинг шартли мажбуриятлари (қарз кафолатлари ҳам мавжуд, бу ноаниқликлар билан боғлиқ эҳтимолий молиявий мажбуриятлар ва хатарларни ўз ичига олади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin