ДХШ лойиҳалари бўйича умумий тўловлар 2027 йилда 40 трлн.сўмдан ошиши мумкин
2025 йил бошига амалга оширилаётган ДХШ лойиҳаларининг қиймати 365,1 трлн.сўмга етган, шунинг 339,9 трн.сўми энергетикадаги лойиҳаларга тааллуқли.
2025 йилда ДХШ лоийҳалари бўйича бюджетдан тўловлар 9,3 трлн.сўмни, давлат иштирокидаги ташкилдотлардан эса 11,2 трлн.сўм ташкил этса, бу кўрсаткич 2027 йилда 11,7 трлн.сўм ва 27,6 трлн.сўмга (жами 39,3 трлн.сўм) етади. Инфляция ва курс ўзгаришини ичига олган ёмон сценарийларда 2027 йилдаги тўловлар 12,0 трлн.сўм ва 30,1 трлн.сўмга етиши мумкин (жами 42,1 трлн.сўм).
Халқаро рейтинг компаниялари (Moody's, S&P) ва ХВЖ ўз ҳисоботларида ДХШ лойиҳалари бўйича хатарларни жиддий баҳолашга чақиришда давом этишмоқда.