23K39Telegramda ochish
Ўзинг топ статистикаси: Дори-дармон, бензин ва пропан қанчага қимматлади? Бу саволга июль ойи инфляция статистикасида жавоб йўқ. Ҳисобот энди янада умумийлашиб, товар ва хизматлар гуруҳлари билан мутлақо чекланган. Демак, расмийларга кўра, июль ойида нархлар 0,2%га арзонлаган. Йиллик инфляция ўтган йилнинг қуйи базаси ҳисобига 8,9%гача юқорилаган. Ҳудудлар ичида энг юқори инфляция — ойлик ҳисобда Сирдарёда (0,7%), йиллик ҳисобда Фарғонада (9,9%). Озиқ--овқатлар 1,0%га арзонлаган бўлса, ноозиқ-овқатлар 0,2%га, хизматлар 0,9%га қимматлаган. Айтганимиздек, ўзи бусиз ҳам юзаки ҳисобот янада юзакилашган. Бор маълумотлардан "Янги сўйилган, совитилган ёки музлатилган гўшт" гуруҳида нархлар 1,9%га, совуқ сув ва турар жойлар билан боғлиқ бошқа хизматлар 7,5%га қимматлаганини кўриш мумкин. Коммунал соҳада Республика ҳудудлари бўйлаб ошди-ошди давом этмоқда. Ҳисобот юзакилаштирилгани туфайли, Соғлиқни сақлаш бўлимида ўтирадиган дори-дармонлар қанчага қимматлаганини билмаймиз. Транспорт бўлими ичида ўтирадиган бензин ва пропан қанчага қимматлаганини билмаймиз. Маълумот учун биржа савдоларида июль ойининг 30 куни давомида бензин 11,6%, пропан 3,0%га қимматлаган (иккинчи ой юқори даражада ошиш кузатилмоқда). Бу кетишда худди эски замонлардагидек "инфляция параметр кўрсаткичларидан ошмади" шаблони билан чеклана бошланади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin