21K27Telegramda ochish
Гўшт ва пропан қанчага қимматлади? Июнь ойи давомида мол ва қўй гўшти қимматлашишдан тўхтамагани, пропан нархи юқори даражада ошишда давом этганига қарамай, инфляция ҳисоботида бу ҳақда маълумот келтирилмаган. Демак, июнда 0,2 фоизлик ойлик мавсумий дефляция қайд этилган. Бунда озиқ-овқатлар 1,1%га арзонлаган бўлса, ноозиқ-овқатлар 0,2%, хизматлар 0,8% қимматлаган. Йиллик инфляция 8,7% даражасида ўзгаришсиз сақланган. Ҳудудлар қирқимида Сурхондарё (0,4%), Қорақалпоғистон (0,2%) ва Хоразмда (0,1%) ўтган ойда нархлар ўсиши давом этган. Йиллик ҳисобда энг юқори инфляция Фарғона вилоятида сақланмоқда (10,0%). Муҳим озиқ-овқатлардан сабзи 12,4%га, тухум 5,3%га, товуқ гўшти 1,8%гача қимматлагани қайд этилган. Совуқ сув ва канализация хизматларининг ҳудудлар бўйлаб кетма-кет қимматлашиши тўхтагани йўқ. Умумий ҳисобда 6,1%лик нарх ўсиши кузатилган. Ҳатто кафолатланган давлат секторида ҳам тижорийлашув авж олаётган тиббий хизматларда нархлар 1,3%гача ошган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin