Инфляция май ойида кескин тезлашган
Май ойида ойлик инфляция 1,5%ни ташкил этган. Ўтган йилнинг юқори базаси ҳисбига йиллик инфляция 8,7%гача тушган.
Ой давомида озиқ-овқатлар 0,8%га арзонлашган бўлса, ноозиқ-овқатлар 1,7%га, хизматлар 5,7%га қимматлаган.
Ҳудудлар қирқимида энг юқори инфляция Фарғона вилоятида қайд этилган (2,2%).
Энерготоварлардан электр энергияси 18,8%га, тармоқ газ 39,2%га, суюлтирилган газ 25,0%га, метан 27,0%га қимматлаган. Иккита вилоятда тарифлар ошгани ҳисобига совуқ сув 10,2%га ошган (бу бошланиши).
Гўшт қимматлашишда давом этмоқда (+0,8%). Ўсимлик ёғи 4,0%га, шакар 2,2%га ошган. Тийиқсиз мобиль алоқа компаниялари тил бириктирган ҳолда нархларни оширишда давом этишмоқда (+2,9%).