29K142Telegramda ochish
Ойлик, пенсия ва нафақаларнинг ошишидан дарак йўқ Охирги марта индексация амалга оширилган сентябрдан буён жамланган расмий инфляция 8,5%дан кўпроқни ташкил этмоқда. Энерготоварларнинг қимматлашиши энг аввало кам даромадли ижтимоий қатламга зарба беришда давом этмоқда (ўқитувчилар, дўхтирлар, пенсионер ва нафақачилар). Хусусан, май ойидаги ошишларда электр энергияси нархи ўртача 18,8 %га ошган бўлса, кам истеъмол қилувчилар учун нархлар 33,3%га қимматлади. Тармоқ газ ўртача 39,2%га ошган бўлса, кам истеъмол қилувчилар учун тарифлар 58,3%гача қимматлаган. Нима учун ижтимоий қатлам антиреформага айланиб кетган ошди-ошдиларга ижирғанаётгани, реформа деган сўздан хафсаласи пир бўлгани тушунарли бўлса керак. Шунча ошди-ошдига қарамай шонли энергетикани сўриб ётган ўғри олигархияни субсидиялаш тўхтагани йўқ, ўзи энергореформадан бош ғоя ўша ўғриларни субсидиялашдан тўхтатиб, ўқитувчилар, дўхтир ва пенсионерлар фойдасига қайта тақсимлаш, яъни ижтимоий қатламнинг даромадларини ошириш бўлиши кераклигини ҳозир антиислоҳотчилар эсга олгиси келмайди. Ëдда тутиш керакки, бир марта алданган халқ қайтиб бошқа ишонмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin