26K67Telegramda ochish
Нафақа, пенсиялар қачон индексация қилинади, минимал истеъмол харажатлари қачон қайта кўриб чиқилади? Ошди-ошди мавсуми авжига чиқаётган экан (электр, газ, метан, бензин, пропан ҳали ҳаммаси эмас) ижтимоий қатламлар савол беришга ҳақли: Инфляциядан паст даражада индексация бўлган камбағаллик ўлчови — минимал истеъмол харажатлари қайта кўриб чиқилиши керак эмасми? Ё энерготоварларни инфляциядан баланд, минимал истеъмол харажатларини инфляциядан паст оширилиши янгича адолат ва янгича нормами? Нафақа ва пенсиялар қачон индексация қилинади? Қанчага? Ҳали олдинда иссиқ сув ва иситиш, совуқ сув, чиқинди, эксплуатация каби монопол ва яккахон хизматларининг жўр бўлиб қимматлашиши бор (баҳона тайёр - энергия нархлари ошгани туфайли). "Ислоҳотчилар" маошга қарам мутахассисларни рўпара қилиб қутилмай, бир юз кўрсатишса, овоз чиқаришса, ҳаракат ва режаларини тушунтиришса бўларди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin