Ошди-ошди мавсуми авжига чиқаётган экан (электр, газ, метан, бензин, пропан ҳали ҳаммаси эмас) ижтимоий қатламлар савол беришга ҳақли: Инфляциядан паст даражада индексация бўлган камбағаллик ўлчови — минимал истеъмол харажатлари қайта кўриб чиқилиши керак эмасми? Ё энерготоварларни инфляциядан баланд, минимал истеъмол харажатларини инфляциядан паст оширилиши янгича адолат ва янгича нормами? Нафа
Minimal iste'mol xarajatlari
Иқтисодий кўрсаткичларОлий таълим вазири Қўнғиротбой Шарипов стипендияларнинг оширилмаётгани ва камлигини уларнинг тўлов-контрактларга боғлангани билан тушунтирипти. Назаримизда, ҳурматли вазирнинг келтирган важлари анча баҳсли, айниқса, 2023 йил 1 майдан Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилингани ҳисобга олинса. Конституциянинг 46-моддасига асосан, “Қонунда белгиланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимо
“Avval iqtisod…”нинг навбатдаги сонида [мутлақ] камбағалликни маъмурий қисқартириш воситасига айланган минимал истеъмол харажатлари, декларациялаш қонунисиз коррупцияга қарши кураш, баҳор келсаям охири кўринмаётган энергокризис, ёш оилалар учун имтиёзли ипотека, Р2Р ўтказмалар назорати ва нақдсиз тўловлар истиқболи ҳақидаги мавзуларда фикр юритдик. Ўтказиб юборманг.
Ўзбекистон 2030 йилда минимал истеъмол харажатлари қиймати асосида ҳисобланадиган “мутлақ камбағаллик” даражасини 0 фоизга туширмоқчи. Эътиборлиси, биринчи марта расмий ҳужжатларда минимал истеъмол харажатлари қиймати “мутлақ камбағаллик” кўрсаткичи билан ифодаланмоқда. Ҳукумат тасдиқлаган мезонларга кўра, минимал истеъмол харажатлари “мутлақ камбағаллик” эмас, “камбағаллик” мезони этиб белгиланг
Минимал истеъмол харажатларини инфляциядан паст даражада ошириш (бунга баҳона ҳар сафар топилади) ёки индексацияни ойлаб кечиктирилиши биринчи марта эмас. Эҳтимолки, бундай сансалорликдан мақсад нафақат камбағалликни камайтириб кўрсатиш, айнан камбағаллардан пул тежаш ҳам бўлиши мумкин, чунки қатор нафақа ва ижтимоий тўловлар минимал истеъмол харажатларига боғланган ёки шу қийматдан кам бўлиши м
Кўп ўлчовли камбағаллик кўрсатгичига қачон ўтилади? Ҳар икки саволга ҳам Газета аниқ жавоб ололмаган. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутасаддиларининг жавоби: “Минимал истеъмол харажатларини ҳудудлар кесимида белгилаш бўйича методологик ва таҳлилий ишлар бошланган. Ушбу натижалар айнан қачон эълон қилиниши ва механизм қачон жорий этилишини ҳозир айта олмайман. Аммо, умуман олганда, бу йўналишларда
“Avval iqtisod…” подкастининг навбатдаги сонида индексация қилинмаган минимал истеъмол харажатлари, метан заправкалари фаолияти ҳақида шаффоф ва онлайн ахборот йўқлиги, такси нархи ошганига қарамай даромади камайган таксичилар, лоукостер авиакомпаниялар Ўзбекистонга киритилса нима бўлиши, онлайн фирибгарларга қарши янги чоралар ва таннархига нисбатан каррасига қиммат давлат хизматлари ҳақида гап
Қирғизистонда камбағаллик даражаси 25% атрофида. Чунки камбағаллик даражасини белгилаш учун асос бўладиган яшаш минимуми ҳам юқори белгиланган. 2025 йил якунлари билан қардош Қирғизистонда яшаш минимуми 9,2%га ошиб, 8 697,32 сомга етган. Ўзбек сўмида бу 1,2 миллион сўм дегани. Бизнинг минимал истеъмол харажатларимиздан фарқли ўлароқ, қўшниларда яшаш минимуми ҳудудлар, аҳоли гуруҳлари (жинси, бола
Нимага? Қўшни Қирғизистонда камбағаллик даражаси 2024 йилда 4,1% бандига пасайиб, 25,7%га етган. Камбағаллик даражаси 2024 йилда 8,9%га, 2025 йил биринчи ярим йилликда 6,8%га тушди, дея эълон қилинган Ўзбекистон учун бу даҳшатли картинадек туюлиши мумкин. Икки қўшни мамлакатда камбағаллик кўрсаткичларининг бунақа каррасига фарқ қилиши асосий сабаби ўлчовларда. Қирғизистон учун 2024 йилда камбағал
Ўтаётган ҳафтада Давлат раҳбарига қилинган тақдимотда камбағаллик даражаси яна 2,1 фоиз бандига қисқартирилиб, 6,8%га туширилгани эълон қилинди. Ўтган 2024 йил давомида камбағаллик даражаси 11%дан 8,9%га тушгани ва 719 минг киши камбағалликдан чиқарилгани айтилганди. Яъни камбағалликни қисқартириш охирги 6 ойда янада тезлашиб, пуллик ўлчовларга кўра камбағал деб топилган яна 725 минг ўзбекистонли
Ўзбекистонда 2025 йил учун минимал истеъмол харажатлари 669 минг сўм этиб белгиланди. Йиллик ҳисобда камбағаллик минимуми 7,7 фоизга оширилган. Расмий инфляция ўтган даврда 9,9 фоизни ташкил этгани ҳисобга олинса, камбағалларни қисқартириш уларни янада камбағаллаштириш орқали амалга оширилаётгани маълум бўлади. Ростанам, бу кетишда агар камбағаллик минимуми инфляциядан паст даражада ошириб борил
Ҳукумат ўзи белгилаган қоида бўйича минимал истеъмол харажатлари миқдори инфляция даражасидан келиб чиқиб, 20 январга қадар эълон қилиниши керак эди. Бугун 3 февраль. Камбағаллик даражаси пасайтирилгани ҳақидаги чиройли маълумотлар эълон қилинди. Лекин минимал истеъмол харажатлари миқдори яна ўз вақтида оширилмай қолди (камбағаллик даражаси ва камбағаллар сонини аллақачон қадрсизланиб бўлган эски
2024 йил 1 майгача ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олган ҳолда минимал истеъмол харажатлари қиймати қайта кўриб чиқилиши белгиланган. Ҳозир камбағаллик минимуми ҳисобланган ушбу миқдор 621 минг сўмни ташкил этади. Минимал истеъмол харажатларининг оширилиши ортидан қатор пенсия ва нафақалар миқдорлари ҳам камида шу суммага етказилиши керак бўлади. Булар: иш стажи тўлиқ бўлма
Минимал истеъмол харажатлари миқдори 568 минг сўмдан 621 минг сўмгача, 9,3%га оширилди. Статагентлик биринчи марта бу жараённи талабларда белгиланган муддатда, 20 январда эълон қилди. Маълумот учун, ўтган 2023 йилда минимал истеъмол харажатларини янгилаш 6 ойга кечикканди. Минимал истеъмол харажатларининг оширилиши ортидан қатор пенсия ва нафақалар миқдорлари ҳам камида шу суммага етказилиши кера
Майли, сиз айтаетганингиздек, "асоссиз, юзаки танқидлар, масаланинг ичига тўлиқ кирмасдан, тушуниб таҳлил қилмасдан ёндашиб муносабат бериб" келар эканман дейлик. Хўп, "халқаро ҳамжамият олдида Ўзбекистоннинг ижобий имижига салбий таъсир уйғотиш, Давлат, ҳукумат ва давлат идораларини халққа душман сифатида кўрсатиш" деган 37- йиллар ҳукмларини такрорловчи айбловингиз ҳам ўринли бўлсин дейлик. "Н
Ҳарқалай нисбий солиштирувлар шунинг тасдиғини кўрсатмоқда. Камбагаллик чегараси ҳисобланадиган Минимал истеъмол харажатлари охирги марта ўрнатилганидан 1,5 йил ўтиб, қоидаларда белгиланганидан нақ 6 ойга кечикиб, ниҳоят эълон қилинди (ўзбек чиновниклари қачон ўзлари белгилаган қоидаларга ўзлари амал қилган?). Демак, Статистика агентлигига кўра, энди Ўзбекистонда камбағаллик чегараси, минимал ист
Сенат, қонунчилик палатаси нега жим? Ҳукумат нега жим? Статагентликнинг иқтисодий ўсиш бўйича чиройли рақамларига маҳлиё бўлиб, яна эсимга тушиб кетди ва яна эслатишга жазм қилдим: Ҳукумат ўзи белгилаган қоидаларга кўра, Давлат статистика қўмитаси минимал истеъмол харажатлари ва камбағаллик даражасини ҳар йилги ҳисобот йилида инфляция даражасидан келиб чиқиб, кейинги йилнинг 20 январига қадар эъл
Аномал совуқни деб эсдан чиқиб қолган бўлиши мумкин. Аномал ёмғирларни деб эсдан чиқиб қолган бўлиши мумкин. Аномал шамоллар туфайли эсдан чиққан бўлиши мумкин. Негадир доим халқнинг фойдасига бўлган ишлар тўсатдан эсдан чиқиб қолаверади. Минимал истеъмол харажатлари 20 январгача эълон қилиниши керак эди. Бу вазифангиз. Иккинчи чорак бошланди. Токи минимал истеъмол харажатлари эълон қилинмас эка
Ўзбекистон ҳукумати ижтимоий йўналтирилганмиз, фалон ҳужжатда ижтимоий давлат деб ёзиб қўяяпмиз, бюджетнинг шунча қисми ижтимоий харажатга йўналтирилган, деб жарангдор шоирлар айтишни жуда хуш кўради. Амалда эса ҳукуматимиз камбағалпарвар эмас, кўп ёзганимиздек, ғирт бойсевар. Бўлмаса, ҳар йили 20 январгача эълон қилиниши керак бўлган камбағаллик мезони (ёки чегараси) — Минимал истеъмол харажатл
2022 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори 498 минг сўм деб эълон қилинди. Айни шу сумма Ўзбекистонда камбағаллик чегараси ҳисобланади. Илк марта минимал истеъмол харажатлари ўтган йили 31 майда эълон қилинган ва бу миқдор 440 минг сўм деб белгиланган эди. Демак, минимал истеъмол харажатларининг янги миқдори 13,2%га оширилган. Минимал истеъмол харажатларининг оширилиши ортидан қатор пенс