Камбағаллик мезони — Минимал истеъмол харажатлари қийматини белгилаш эсдан чиқиб қолдими?
Ўзбекистон ҳукумати ижтимоий йўналтирилганмиз, фалон ҳужжатда ижтимоий давлат деб ёзиб қўяяпмиз, бюджетнинг шунча қисми ижтимоий харажатга йўналтирилган, деб жарангдор шоирлар айтишни жуда хуш кўради. Амалда эса ҳукуматимиз камбағалпарвар эмас, кўп ёзганимиздек, ғирт бойсевар.
Бўлмаса, ҳар йили 20 январгача эълон қилиниши керак бўлган камбағаллик мезони (ёки чегараси) — Минимал истеъмол харажатларини белгилаш ва очиқлашни эсдан чиқариб қўймасди.
Ўзлари ўзлари учун ёзган қоидаларга кўра, Давлат статистика қўмитаси минимал истеъмол харажатлари ва камбағаллик даражасини ҳар йилги ҳисобот йилида инфляция даражасидан келиб чиқиб, кейинги йилнинг 20 январига қадар эълон қилиб бориши керак.
Охирги марта минимал истеъмол харажатлари 2022 йил январда 498 минг сўм этиб белгаланган. Шундан буён ўтган 14 ойда йиғилган инфляция 15%га, озиқ овқат инфляцияси 20%га қараб кетаяпти. Яъни камбағаллар янада камбағаллашди, камбағаллашишда давом этаяпти. Лекин янги минимумни эълон қилиш ва шунга яраша ижтимоий тўловларни индексация қилишдан дарак йўқ.
Дарвоқе, яқинда камбағаллик даражаси 17%дан 14%га тушганини эълон қилишда қайси ўлчовлардан фойдаланилди? 14 ой аввалги 498 минг сўмдан келиб чиқибми?
- https://lex.uz/docs/5606697lex.uz
- https://t.me/uzstataxborot/28990@uzstataxborot