Статагентлик минимал истеъмол харажатларини қачон эълон қилади? Сенат, қонунчилик палатаси нега жим? Ҳукумат нега жим?
Статагентликнинг иқтисодий ўсиш бўйича чиройли рақамларига маҳлиё бўлиб, яна эсимга тушиб кетди ва яна эслатишга жазм қилдим:
Ҳукумат ўзи белгилаган қоидаларга кўра, Давлат статистика қўмитаси минимал истеъмол харажатлари ва камбағаллик даражасини ҳар йилги ҳисобот йилида инфляция даражасидан келиб чиқиб, кейинги йилнинг 20 январига қадар эълон қилиб бориши керак эди!
5 ойдан бери жимлик. Охирги марта 2022 йилда минимал истеъмол харажатлари белгилангандан буён йиғилган инфляция 17%дан ошди, озиқ овқат инфляцияси 23%га етди.
Камбағаллик минимуми учун белгиланган 498 минг сўм ўзгартирилмай қолмоқда. Шундан буён ўзингизларнинг маошларингизни камида уч марта оширдингизлар.
Камбағалларнинг минимуми, яъни уларнинг қонуний ҳақи қачон ошади? Ё минимумни оширмасдан камбағалликни тугатмоқчимисизлар? Ўзлари қирилиб кетишини, масалан?
Камбағаллик минимуми ошса, шунга яраша ижтимоий тўловларни индексация қилиш керак-да а, шундайми? Ўзингизга пул топилаяптику. нега камбағалга топилмайди?
Эртага сенаторлар йиғиларкан. Кимдир бир оғиз сўрармикан, чиройли рақам усталаридан, нега минимал истеъмол харажатлари миқдори оширилмаяпти?