Камбағаллик чегараси- Минимал истеъмол харажатларини белгилаш тартиби тасдиқланди
“Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибини амалиётга жорий этиш тўғрисида”ги Қарор қабул қилингани айтилмоқда.
Унга кўра, минимал истеъмол харажатлари ва камбағаллик даражаси ҳар йилги ҳисобот йилида инфляция даражасидан келиб чиқиб, кейинги йилнинг 20 январига қадар эълон қилиб борилади.
Шунингдек, минимал истеъмол харажатлари таркиби камида ҳар 5 йилда қайта кўриб чиқилади.
Маълумот учун, 2021 йил 31 майда минимал истеъмол харажатлари қиймати 440 минг сўм деб эълон қилинган.
- https://t.me/huquqiyaxborot/10304@huquqiyaxborot