29K71Telegramda ochish
Камбағаллик чегараси белгиланган вақтда янгиланди Минимал истеъмол харажатлари миқдори 568 минг сўмдан 621 минг сўмгача, 9,3%га оширилди. Статагентлик биринчи марта бу жараённи талабларда белгиланган муддатда, 20 январда эълон қилди. Маълумот учун, ўтган 2023 йилда минимал истеъмол харажатларини янгилаш 6 ойга кечикканди. Минимал истеъмол харажатларининг оширилиши ортидан қатор пенсия ва нафақалар миқдорлари ҳам камида шу суммага етказилиши керак бўлади. Булар: иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори; боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори; боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори. Шунингдек, хусусий секторда ишлайдиган аёллар учун "декрет пули" минимал истеъмол харажатларига мос равишда индексация қилиниши керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin