20K32Telegramda ochish
Камбағаллик рекорд даражада қисқарган: энди кўп ўлчовли камбағаллик даражасига ўтиладими? Ўтаётган ҳафтада Давлат раҳбарига қилинган тақдимотда камбағаллик даражаси яна 2,1 фоиз бандига қисқартирилиб, 6,8%га туширилгани эълон қилинди. Ўтган 2024 йил давомида камбағаллик даражаси 11%дан 8,9%га тушгани ва 719 минг киши камбағалликдан чиқарилгани айтилганди. Яъни камбағалликни қисқартириш охирги 6 ойда янада тезлашиб, пуллик ўлчовларга кўра камбағал деб топилган яна 725 минг ўзбекистонлик камбағалликдан чиқарилган. Йил бошига расмий статистика инобатга олинса, Ўзбекистонда 1 июль ҳолатига 2 млн. 575 минг атрофида камбағал қолган ва агар шу суръат сақланса, яқин 2 йил ичида пуллик ўлчовларда Ўзбекистонда камбағал қолмайди. Лекин бу рақамлар ҳаммаси камбағалликнинг пулдаги ўлчовлари доирасида юз бераётган маъмурий эврилишлар. Пул ўлчови - Минимал истеъмол харажатлари жорий қилинган 2021 йилдан бери, охирги ўзгаришларда ҳам инфляцияни қопламайдиган даражада индексация қилинаётгани ҳақида саволлар туғдирмоқда. Бундан кейин ҳам туғдиради. Шунинг учун, балки ўтган йилдан бошлаб камбағалликни белгилашнинг кўп ўлчовли тизимига ўтиш ҳақида жиддий таклифлар пайдо бўлганди. Ўзбекистон шароитида камбағаллик характеристикасида иқлим ўзгаришлари, тобора кучайиб бораётган ва охири кўринмаётган энергетика муаммолари, сув ва бошқа базавий ижтимоий неъматларга имконият даражаси ҳаддан ташқари муҳим аҳамиятга эга.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin