“2030 йилга бориб, халқаро мезонларга кўра, Ўзбекистонда мутлақ камбағалликка тўлиқ барҳам беришга барча имкониятимиз бор”
Наманганда ўтаётган камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича форумда Давлат раҳбари Ўзбекистонда 2030 йилга бориб камбағалликка тўлиқ барҳам бериш имкони борлиги ҳақида маълум қилган.
Шунингдек, Ўзбекистон 2030 йилга қадар камбағалликни 2 карра қисқартириш бўйича олган мажбуриятини барвақт бажаришга ҳаракат қилинаётгани айтилган.
Янги даврда 7,5 миллион аҳоли камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражаси 2024 йилда 8,9 фоизга туширилган. Йил якунигача уни 6 фоизгача камайтириш мақсад қилинган (2025 йил 1 июль ҳолатига 6,8 фоиз).
- https://t.me/Press_Secretary_Uz/6279@Press_Secretary_Uz
- https://t.me/the_bakiroo/10564@the_bakiroo