21K32Telegramda ochish
Федерал захира ставкаси 9 ой деганда кутилганидан камроққа туширилди Кеча тунда Федерал захира тизими базавий ставкани 0,25 фоиз бандига 4,00-4,25%гача пасайтирган. Бу ўтган йил декабрдаги пасайтирилишдан кейин Трампнинг антиқа бож ва савдо сиёсати бошланган даврдаги илк туширилиш. Охирги 5 йиғилишда федерал захира Трамп сиёсатининг иқтисодиётга таъсирини кузатиш ва баҳолаш учун ўзига хос танаффус қилинган эди. Регуляторга кўра, йилнинг биринчи ярмида иқтисодий фаоллик суръати пасайган, иш ўринлари ўсиши секинлашган, ишсизлик ортган, инфляция тезлашган. Федерал захира Трампнинг сиёсий ва маъмурий босимларига қарамай, ўз мустақиллигини сақлашга ҳаракат қилмоқда (кечаги туширилишни Трамп етарли эмас, деб баҳолаган). Ставка пасайтирилиши эълон қилиниши арафасида доллар индекси 96,2гача тушиб кетган. Евро/доллар курси 1,19гача, олтин котировкалари 3 710 долларгача кўтарилган. Лекин охирги соатларда доллар яна барқарорлашмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin