Федерал захира тизими базавий ставкани пасайтирди
Қўшма Штатлар Федерал захира тизими тўрт ярим йил деганда биринчи марта базавий ставкани кутилганидан дадилроқ, 0,50 фоиз бандига, 4,75–5,25%гача пасайтирди.
Федерал захира ўтган йили ёздан буён базавий ставкани 20 йиллик максимумда ушлаб келаётган эди.
Регулятор ставкани пасайтиришда давом этишига, айни вақтда 2%лик инфляцияга етиш мақсадларида собит эканига ишоралар берган.
Ташқи қарз жамғаришда давом этаётган Ўзбекистон учун ушбу қарор қарз нархларининг пасайиши ва қарзга хизмат кўрсатиш харажатларининг мақбуллашуви жиҳатидан муҳим ҳисобланади.