Федерал захира ставкаси яна пасайтирилди
Кеча оқшом АҚШ Федерал захира тизими ҳисоб ставкасини 0,25 фоиз бандига 3,75-4,00%гача пасайтириш ҳақида қарор қабул қилган. Ставка иккинчи марта кетма-кет туширилмоқда.
Регулятор иқтисодий фаоллик секинроқ ошаётгани, инфляция ва ишсизлик ўсгани ҳолатларини эслаб ўтиб, иқтисодий истиқболлар бўйича ноаниқликлар юқори қолаётганин таъкидлаган.
Қайд этиш лозимки, бюджет шатдауни туфайли Америкада қатор муҳим иқтисодий индикаторлар эълон қилинаётгани йўқ.
ФЗТ кутилган қарори қабул қилиниши фонида кейинги соатларда доллар индекси бироз мустаҳкамланган, федерал облигациялар даромадлилиги эса ошган.