Ўзбекистоннинг энергетик келажаги қуёш билан
Sumitomo Corporation, JBIC банки, ОТБ ва бошқа халқаро ҳамкорлар Самарқанд ва Бухоро вилоятларида 1,45 млрд.долларлик қуёш электростанциялари ва энергия сақлаш тизимлари қурилишини молиялаштиради.
Лойиҳа Ўзбекистоннинг Самарқанд ва Бухоро вилоятларида умумий қуввати 1000 МВт бўлган қуёш электр станцияларини (тахминан 600 минг хонадоннинг йиллик электр энергияси истеъмолига тенг) ҳамда умумий қуввати 1336 МВт/соат бўлган энергия сақлаш тизимларини қуриш, эгалик қилиш ва эксплуатациялашни назарда тутади.
Қайд этилишича, ушбу лойиҳа мамлакат тарихидаги қуёш генерацияси ва энергия тўплаш бўйича энг йирик қўшма ташаббус бўлади. «ACWA Power Sazagan Solar 1» биринчи лойиҳаси қурилиши 2027 йилда, «Sazagan Solar 2» эса 2028 йилда якунланиши кутилмоқда.
Шундан сўнг ишлаб чиқарилган барча электр энергияси 25 йиллик электр энергияси олди-сотди шартномаси доирасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» компаниясига сотилади.
АCWА Power’нинг лойиҳадаги улуши 51 фоизни, Sumitomo — қарийб 20,2 фоизни, Yonden ва Chubu — 14,4 фоизданни ташкил этади.