Электр энергияси билан боғлиқ муаммолар ҳақида кўп ёзиляпти. Бу муаммони бартараф этиш бугунги кундаги энг муҳим масалалардан. Келгусида муаммо янада кенгайиб кетмаслиги учун ҳам ҳаракат қилиш лозим. Муқобил йўлларни излаш мумкин, масалан.
Шу мақсадда “Масдар” компанияси билан ҳамкорликда иккита қуёш электр станциясини қуриш бўйича шартномалар имзоланибди. Бирлашган Араб Амирликлари компанияси ушбу объектларни Самарқанд ва Жиззах вилоятларида қуришни режалаштирмоқда. Бу электр энергия билан боғлиқ муаммоларни олдини олишига умид қилиб қоламиз.