19K65Telegramda ochish
ACWA Power ҳам тендерсиз ва сотиб олиш нархи номаълум бўлган қуёш станциялари қуради Шу пайтгача қуёш ва шамол станциялари лойиҳаларини фақат тендерлар орқали қўлга киритиб келган ACWA Power компанияси билан Самарқанд ва Тошкент вилоятларида қуёш станциялари қуриш бўйича янги битимлар имзоланган. Камида 25 йил амал қиладиган битимларнинг станциялар қувватидан бўлак шартлари очиқланмагвн. Эътиборлиси, қувватлар бўйича ҳам турлича маълумотлар келтирилган. 3 март кунги хабарда Самарқанддаги станция 500 МВт, Тошкентдаги 200 МВт кўрсатилган бўлса, 4 март кунги хабарда станцияларнинг қуввати икки баробар кўпроқ, мос равишда 1000 МВт ва 400 МВт ўлароқ қайд этилган. Шу билан кафолатли сотиб олиш шартлари очиқланмаган ва тендер орқали ғолиб аниқланмаган станциялар сони еттитага етмоқда. Жамоатчилик ихтиёрида амалдаги вазир Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг хитойлар қурадиган станциялар бўйича кафолатли харид нархи 1 KW-соат учун 3 центдан ошмайди деган оғзаки гапидан бўлак маълумот ва асос йўқ. Оғзаки ваъдалар ва баёнотлар амалда неча пуллик қийматга эга эканини аввалги вазир Султоновнинг мана бу ва мана бу ваъдаларидан ҳам кўрсангиз бўлади. Шундай қилиб, гап 25 йиллик битимлар ҳақида экан, гарчи ниятлар энг эзгу бўлса ҳам, умумқабул қилинган практикаларга қайтишимиз керак бўлади. Инвесторлар ва лойиҳалар шаффоф тендер орқали танланиши, тендерларнинг барча муҳим шартлари жамоатчиликка тўлиқ очилиши зарур. Тендерсиз тезроқ қурамиз (ҳатто шу йил ишга туширамиз деган баландпарвоз баёнотлар ҳам бор), нархлар фалон центдан ошмайди, деган гапларга энди одамлар ишонмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin