Яшнобод суди томонидан Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг ариза ва даъволари бўйича маъмурий иш кўрилмай тугатилди. Мазкур маҳкама жараёнида қўллаб-қувватлаган барчага катта раҳмат. Адвокат Файзулло Арсланов ва унинг жамоасига ҳуқуқий кўмак ва амалий ёрдам учун миннатдорчилик билдираман.
Jurabek Mirzamahmudov
ShaxslarКеча Энергетика вазири Мирзамаҳмудовнинг обрўсизланганлик даъвоси бўйича Яшнобод туман судида бўлиши айтилган суд номаълум кунга қолдирилганди. Бугун тунда суд мажлислари жадвалида маҳкама аввалига 5 май 09:30га қўйилгани ҳақида ахборот жойланди. Бир неча соат ўтиб, ахборот яна ўзгарди: агар яна ўзгариб қолмаса, суд мажлиси Яшнобод туман судида 7 май куни соат 15:00да бўлиб ўтиши керак. Умид қила
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов аввалги аризаси бўйича жиноят иши қўзғатиш рад этилганидан кейин бир ҳафта ўтиб-ўтмай, 2024 йил 26 декабрда bakiroo телеграм каналида эълон қилинган бир неча серияли постларга (1, 2, 3, 4) нисбатан ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний тартибда чора кўришни сўраб Тошкент шаҳар ИИББга шикоят қилган экан. Мазкур ҳолат бўйича орадан қарийб 14 ой ўтиб, 2026 йил 23 янва
Ўтаётган ҳафтанинг энг зараркунанда ва ноқонуний ҳодисаси — ташқи реклама воситалари, электромобилларни қувватлантириш станциялари ҳамда енгил конструкцияли объектларни демонтаж қилиниши бўйича Либерал-демократик партияси депутатлари тегишли давлат ташкилотларига депутатлик сўровлари юборишмоқчи экан (қачон юборишади, нимани кутишаяпти, аниқлик киритилмаган). Ўтган куни сенатор Қобил Турсунов Эн
Аввалига 4 йил Сағбон баҳона бўлди. Сағбондан узиб Қизғалдоққа ўтказиб яна бир йил янги подстанцияга улаш баҳона топилди. Энди нима баҳона? Тошкент туманида шу кунларда кеч ифтор пайтиям, эрталаб сахарлик пайтиям свет йўқ. Ҳар соат ўчди свет, ёнди свет, ўчди свет, ёнди свет, яна 3-4 соат кетди свет. Жаноб Мирзамаҳмудов, ҲЭТга, туманга қўйган шотирларингиз эплай олишмаётган бўлса, ўзингиз Тошкен
Халқ кулиб туради Халқ билиб туради, халқ кулиб туради, шу билан ҳеч аримаётган мушкулини салгина бўлсаям узоқлаштиради, ўзини ўзи овунтиради. Ўзбекистонда, айниқса водийда метанзаправкаларда қиш бўйи тўхтамаган ва баҳор келсаям давом этаётган узилишлар пайти Мирзамаҳмудов бош энергетиклар Дамасга ўтириб, километрлаб чўзилган навбатга турганида газга етгунича шонли энергетиклар тўғрисида бундан ҳ
Тасдиқланган йил дастурига кўра, Республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолини табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида 40,2 миллиард метр куб табиий газ қазиб чиқариш чораларини кўриш вазифаси қўйилган. Дастур лойиҳаси бўйича табиий газ қазиб чиқаришни 42 млрд куб метр ҳажмда сақлаб қолиш вазифаси таклиф этилганди. Янгилагаётган Стратегия-2030 лойиҳасида газ қазиб олиш бўйича 2026 йилда 37,
Кечаги йиғилишда янграган рақамлардан келиб чиқилса, Ўзбекнефтегазда кунлик газ қазиб олиш 66 млн.кубга тушиб кетган. 2025 йил учун режалар муҳокама қилинган йиғилишда кунлик газ қазиб олиш ҳажми 76 млн.куб "етказилганлиги" таъкидланганди. Энди 2026 йилда газ қазиб олиш ҳажмини кунлик 66 млн.кубдан 70 млн.кубгача кўпайтириш айтилган. Аввалги ва кечаги презентацияларда айтилган рақамлардан келиб
"Аҳолига бераётганимиз учун пропан қимматлаяпти" баҳона методичкаси ҳам биринчи марта ишлатилаётгани йўқ. Рақобат қўмитасининг оқлов изоҳларини дарров Энергетика вазирлиги илиб кетгани бежизга эмас. 2024 йил октябрда вазир Мирзамаҳмудов ҳам пропан нархидаги сакрашларни хусусан шундай изоҳлаганди. Лекин ҳеч ким савол бермайдики, нега 2022 йилгача бозор товари бўлган пропан билан бирданига сунъий
Лекин 18 кундирки, водий туманларида метан заправкалар деярли ишлагани йўқ (давлат ва ижтимоий органлар учун бир неча соатга очилаётган заправкаларни айтмаса). Энергетика вазирлиги 24 декабрдан бери ҳеч ким ишонмайдиган шаблон хабар ҳам бермай қўйган. Мабодо заправкалар очилиб қолса, суткасига 3 соатмас, 24 соат ишласаям, навбатлар янги йилгача сўрилмайди. Андижондаги метанга навбат Фарғонага етг
Бир ой аввал кўз-кўз қилинган метан ташийдиган пиар контейнерлар вазир Мирзамаҳмудовнинг Парламентда берган ваъдасига ишонилса (2:17:00дан), бугундан тўлиқ ишга тушиши керак. 150та контейнер, ҳар бири камида 9000-9500 куб газни камида 150та метан заправкагасига етказа олса, водийдаги 450та заправканинг талабини учдан бирини қоплай олиши керак. Лекин бу амалда қандай бўлади, яна билмаймиз. Чунки
Бу биринчи мартамас, Тошкент тумани ва Олмазорда соатлаб (ўн соатлаб) огоҳлантиришсиз свет ўчади. Ўчиш сабаби, қандай чора кўрилаётгани, таъминот қачон тикланиши ҳақида маълумот бериш йўқ. Бу чекка туманларда жаноб Мирзамаҳмудовга тўғри телефон қила оладиганлар эмас, оддий халқ яшайди. Қибрай, Мирзо Улуғбек бошқа гап.
2023 йилдан бери қайта-қайта ремонт қилинаётган Сағбон подстанцияси яна фитфиллион миллиард совурилсаям тузалмайди. Сағбонни тузатамиз деб, Тошкент туманини бошқа Қизғалдоқ подстанциясига ўтказишди. Бутун ёз куз-қишга тайёргарлик кўришди, қиш бошландиям, қор ёғдиям қишга тайёргарлик тугагани йўқ. Олмазор ва Тошкент туманида бирон кун йўқки, свет ўчмаса, авария бўлмаса. Шунинг учун Мирзамаҳмудов б
Кеча 70 минут давом этган энерговаъзхонлик бошланганида Ўзбекистонликлар қатори депутатлар ҳам метан заправкаларида чеклов бошлангани ҳақидаги хабарларни аллақачон ўқишганди. Мирзамаҳмудов билан савол-жавоб пайтида эса Фарғона водийсида ўнлаб газзаправкалар ёпилганди. Қўшни давлатдаги авария важиниям қўя турайлик, майли, импорт тақа-тақ тўхтаб қолган бўлсин, омборларда йиғилди дейилди газниям ҳис
Аниқ гап йўқ (ҳалиям ҳисоб-китоб қилишаяпти экан). Фақат бу сафар вазир 50 фоизлик чегирма қиш пайтида 2 000 квт.соатгача истеьмол учун берилиши мумкинлиги ҳақида сўз очган.
Мирзамаҳмудовнинг депутатларга берган ахборотига кўра, “қўшни давлатдаги авария” туфайли суткалик 6 млн.куб дефицит юзага келган. Жаноб Мирзамаҳмудовнинг худди шу палатадаги депутатларга икки йил аввал берган ахборотида газ омборларидан суткасига 40 млн.куб газ олиниши мумкинлигини айтганди (икки йил аввал вазирнинг навбатдаги кўрсатмаси яна ўзгарган, қайси баёнот тўғри, қайси бири ёлғон эканини
Омборлардаги газ қани деб сўрашда давом этиш керак (кирди-чиқдисиниям), метан ташийдиган пиар контейнерлар қани, деган сўроқлар ҳар соатда янграши керак. Депутатлар қуруқ ахборот эмас, керак бўлса, ҳар куни Мирзамаҳмудовдан ҳисобот талаб қилиши лозим. Бўлмаса, энергокасофат ҳар йили такрорланаверади.
Октябрда 3,3 млрд.куб. газ қазиб олинган. Ўтган йилнинг октябрига нисбатан газ қазиб олиш 300 млн.кубга қисқарган. Йил бошидан буён қисқариш 1,8 млрд.кубга етган. Қулаш тезлиги давом этса, 2025 йилда 42 млрд.куб атрофида газ қазиб олинади (ўтган 2024 йилдагидан 2,5 млрд.куб кам). Эътиборлиси, газ қазиб олиш қисқаришининг тезлашгани Устюртда аномал юқори босимли газ кони топилгани ҳақидаги рапорт
Вазир Мирзамаҳмудовнинг таъкидлашича, чеклов (тартибга солиш) чоралари фақат истисно ҳолатларда, масалан, кескин совуқ тушгандагина жорий этилиши мумкин. Газета Энергетика вазиридан иқтибос кетирмоқда: "Агар [ҳарорат] -20 бўлиб қолса, шундай ҳолатларда биз ҳудудлар билан келишган ҳолда график қиламиз". Албатта, иқтибосни эслаб қолиш керак, мабодо минус 20 тугул, ҳарорат минусга тушмай газ ўчириш
Ёпиқ муҳокамалар кун тартибига яқин келажакда газ таъминотини янада қисқартириш, хусусан, турли сценарийларда аҳолига газ етказишни камайтириш режалари ҳам киргани ҳақида аввал ҳам ёзган эдик. "Табиий газга ёқилғи сифатида, фақатгина ёқиш учун фойдаланадиган истеъмолчиларга техник шартлар бериш тўхтатилган. У нафақат кўп қаватли уйда, бошқа истеъмолчилар жиҳатдан ҳам. Бояги айтганимиз, ҳозир биз