



Баҳорги энергодискотека бошланди
Аввалига 4 йил Сағбон баҳона бўлди. Сағбондан узиб Қизғалдоққа ўтказиб яна бир йил янги подстанцияга улаш баҳона топилди. Энди нима баҳона?
Тошкент туманида шу кунларда кеч ифтор пайтиям, эрталаб сахарлик пайтиям свет йўқ. Ҳар соат ўчди свет, ёнди свет, ўчди свет, ёнди свет, яна 3-4 соат кетди свет.
Жаноб Мирзамаҳмудов, ҲЭТга, туманга қўйган шотирларингиз эплай олишмаётган бўлса, ўзингиз Тошкент туманига келиб ўтиринг. Одамларнинг ҳаётини, дуо-ноласини, қарғишини ҳис этинг. Керак бўлса вазирлигингизни Янги Тошкентдан Тошкент туманига кўчиринг.
- https://t.me/the_bakiroo/11554@the_bakiroo