24K91Telegramda ochish
Янгилик йўқ. Яна Сағбон ва яна Тошкент тумани светсиз Тошкент туманининг ярми олтинчи соатдирки, яна светсиз ўтирипти. Бу машҳур Сағбон подстанциясидаги охирги 10 кундаги камида 5- авария. Авария бўлаверади, таъмирлашаверади. Ҳеч ким сўрамайди, ўтган сафар таъмирлаган бўлсанг, нега яна авария бўлди? Нега Сағбонда йилига 50 марта авария бўлади? Энергетика вазирлиги пойтахтнинг айтайлик, катталар ва бойлар яшайдиган Мирзо Улуғбекида ёки Қибрай мавзеларида свет ўчса, дарҳол хабар беради, чора кўради, свет тикланади. Тошкент тумани ҳар икки куннинг бирида 6-7 соатлаб светсиз ўтиришига эътибор бермасаям бўлади. Доимгидек, хабар берилмаса, муаммоям йўқ. Эртадан ҳарорат яна 40га яқинлашади. Сиз нима деб ўйлайсиз, яқин 5 кунда Сағбонда яна неча марта авария бўлади?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin