9-16 сентябрь ҳафтасида энг юқори қимматлаган маҳсулот помидор бўлиб қолган (+3,2%). Айни ҳафтада мол гўшти нархи 0,9%га, қўй гўшти нархи 0,7%га ошган. Энг қиммат мол гўшти Тошкент туманида (135 526 сўм), энг қиммат қўй гўшти эса Қарши шаҳрида (152 308 сўм) қайд этилган. 18 сентябрь куни ва кеча гўштнинг улгуржи нархида ҳам навбатдаги сакраш кузатилган. Бунда мол гўшти 112 минг сўмгача (+2 минг с
Toshkent tumani
JoylarҚўй гўштининг улгуржи нархи 125 минг сўмга (+5 минг сўм), мол гўштининг улгуржи нархи 110 минг сўмга (+2 минг сўм) етган. Чакана бозорда 03-09 сентябрь кунлар гўшт нархи 0,3%гача ошган. Энг қиммат мол гўшти Тошкент туманида (135 526 сўм), энг қиммат қўй гўшти Марҳамат туманида (152 000 сўм) сотилмоқда. Кузатилган ҳафта давомидо помидор (+4,7%) ва бодринг (+9,9%) энг кўп қимматлаётган маҳсулотлиги
Давлат раҳбари ҳузурида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш якунлари тақдимотида қатор ҳайратли рақамлар келтирилган. Қайд этилишича, рўйхатга олиш натижаларидан кейин Тошкент вилоятининг Тошкент тумани аҳолиси аввалги ҳисобга нисбатан 1,6 баробар кўп экани маълум бўлган. Расмий рақамларга кўра, Тошкент туманида 2026 йил бошида 209,8 минг, 1 июль ҳолатига эса 214 минг аҳоли яшайди. Рўйхатга
Помидор ва бодринг, иккинчи ҳафтадирки, нархи юқори даражада ошаётган маҳсулотлар рўйхатида етакчилик қилмоқда. 5-12 август оралиғида помидор яна 4%га, бодринг эса 0,9%га қимматлаган. Энг қиммат помидор (11 400 сўм) ҳам, энг қиммат бодринг (10 727 сўм) ҳам Мирободда. Қизиқ тарафи помидор ва бодринг энг қиммат туманлар учлигига Тошкент тумани ҳам кирган. Яқингача бутун Тошкентга помидор-бодринг ет
Августнинг биринчи ҳафтасида помидор ва бодринг энг юқори даражада қимматлаган маҳсулотлар рўйхатида етакчилик қилган. 29 июлдан 5 авгутсгача оралиқда помидор 16,4%га, бодринг эса 3%га қимматлаган. Аввалги йилларда помидор сентябрь бошидан, бодринг эса сентябрь охири ва октябрдан қимматлашишни бошларди. Помидорнинг (Мирободда 11 100 сўм) ва бодрингнинг (Мирободда 10 727 сўм) энг юқори нархи пойта
Кеча, Давлат раҳбарининг сув таъминотига бағишланган катта йиғилишидан кейин, бугун тушга яқин Тошкент тумани қатор ҳудудларига сув келган ёки чулдираган, эрталаб ва кечки тиғиз пайтда ўчадиган сув босими ошган. Тошкент туманида сув таъминоти билан боғлиқ вазият Осиё тараққиёт банки ажратган 120 миллион долларга қарамай, жуда оғир бўлиб қолаётганди. Ҳалигача қатор маҳаллаларга ҳафтасига 2 марта,
Энергетика вазирлиги генерация ва истеъмолдаги рекордлар билан тўхтамай мақтанишда давом этмоқда. Энергетиклар светсиз жизза бўлиб ўтирган қарияларга, аёлларга, болаларга рекордлар жуда қизиқ, янги рекордлар учун роса дуо қилишаяпти, деб ўйлаётган бўлишиям мумкин. Гап бунда ҳам эмас, бир сутка ўтиб, кечаги ўчишлар ҳақидаги расмий рапортларга ишонилса, узилишлар саноқли ва ҳатто ўшалар ҳам аксари
Фармон билан 2026 йилда 4,3 млрд.кВт.соат электр энергияси ва 2,8 млрд.куб табиий газни тежаш вазифаси қўйилмоқда. Давлат раҳбари имзолаган ҳужжатда электр энергияси ва табиий газни истеъмолчиларни тармоқдан ажратиш ва чеклов киритиш ҳисобига тежашга йўл қўйилмаслиги алоҳида белгиланган. Бу жудаям муҳим мезон, чунки пойтахтдаям, ёндош туманлардаям чеклов ва таъмирлаш баҳонажазирама ёз ва қаҳрато
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов аввалги аризаси бўйича жиноят иши қўзғатиш рад этилганидан кейин бир ҳафта ўтиб-ўтмай, 2024 йил 26 декабрда bakiroo телеграм каналида эълон қилинган бир неча серияли постларга (1, 2, 3, 4) нисбатан ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний тартибда чора кўришни сўраб Тошкент шаҳар ИИББга шикоят қилган экан. Мазкур ҳолат бўйича орадан қарийб 14 ой ўтиб, 2026 йил 23 янва
Тошкент ва пойтахтга ёндош Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманидаги иссиқхоналар учун ер ва мулк солиғи 10 карра оширилади. Газ етказиб бериш тўхтатилади. Сув ресурслари учун тўлов саноат тарифларининг 5 карраси миқдорида ҳисобланади. Яъни бу ҳудудларда иссиқхона фаолиятини амалга ошириш иқтисодий маънога эга бўлмай қолади. Мазкур ҳудудлардаги иссиқхоналар Сурхондарёнинг Шеро
Бугунги йиғилишда Давлат раҳбари мурожаатлар бўйича ечим ўрнига, юзаки жавоб берадиган чемпион идоралар қаторида Транспорт вазирлигини ҳам санаган. Амалда нафақат аҳоли йиллардан бери сўралаётган мурожаатлар, Давлат раҳбарининг шахсан ўзи берган топшириқлар турли важлар билан ижросиз қолмоқда. Хусусан, Тошкент ҳалқа йўлигача келаётган 20та автобус йўналишлари вилоят томон 15-20 километрга узайтир
Аввалига 4 йил Сағбон баҳона бўлди. Сағбондан узиб Қизғалдоққа ўтказиб яна бир йил янги подстанцияга улаш баҳона топилди. Энди нима баҳона? Тошкент туманида шу кунларда кеч ифтор пайтиям, эрталаб сахарлик пайтиям свет йўқ. Ҳар соат ўчди свет, ёнди свет, ўчди свет, ёнди свет, яна 3-4 соат кетди свет. Жаноб Мирзамаҳмудов, ҲЭТга, туманга қўйган шотирларингиз эплай олишмаётган бўлса, ўзингиз Тошкен
Вазирлик сўзчиси Дилдора Ҳошимова электр таъминотидаги узилишлар ва улар бўйича етарлича тезкор ва очиқ ахборот берилмаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда келиб тушган эътирозларни инобатга олган ҳолда, шу йўналиши масъули сифатида узр сўраган (қанийди вазир ва унинг ўринбосарлари, тармоқ компаниялари раҳбарларида шундай масъулият ва айбдорлик ҳисси бўлса). Биз танқидни эшитдик, хулоса чиқариб бор
Бу биринчи мартамас, Тошкент тумани ва Олмазорда соатлаб (ўн соатлаб) огоҳлантиришсиз свет ўчади. Ўчиш сабаби, қандай чора кўрилаётгани, таъминот қачон тикланиши ҳақида маълумот бериш йўқ. Бу чекка туманларда жаноб Мирзамаҳмудовга тўғри телефон қила оладиганлар эмас, оддий халқ яшайди. Қибрай, Мирзо Улуғбек бошқа гап.
2023 йилдан бери қайта-қайта ремонт қилинаётган Сағбон подстанцияси яна фитфиллион миллиард совурилсаям тузалмайди. Сағбонни тузатамиз деб, Тошкент туманини бошқа Қизғалдоқ подстанциясига ўтказишди. Бутун ёз куз-қишга тайёргарлик кўришди, қиш бошландиям, қор ёғдиям қишга тайёргарлик тугагани йўқ. Олмазор ва Тошкент туманида бирон кун йўқки, свет ўчмаса, авария бўлмаса. Шунинг учун Мирзамаҳмудов б
Давлат раҳбари ўтган куни 1800 километр электр тармоқларида таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилгани аниқланганини айтиб, Бош прокуратурага мазкур ҳолатларни ўрганиш вазифасини топширганди. Менимча, 1800 км бу айсбергнинг учи холос. Охирги 3 йилда электр тармоқларини янгилаш ва таъмирлашга мисли кўрилмаган маблағлар ажратилди. Лекин амалда кутилган натижа йўқ. Ўрганиш ва текширишларни ўша машҳур эне
Олмазорликлар киевликлар сингари яна светсиз қолишган. Кулгулиси, 3 йилдан бери тинимсиз таъмирланадиган ва тинимсиз авария бўлдаиган Сағбондан ажратилгани айтилган ва янги қурилган Қизғалдоқ подстанциясига уланган Тошкент туманиликлар ҳам светсиз ўтирипти. Шулар АЭС қуришмоқчи-да.
Кечаги йиғилишда Давлат раҳбари Тошкент вилоятининг барча ҳудудларини пойтахт билан тезкор электр поездлар орқали боғлаш вазифасини белгилаб берди. Бу албатта, ҳар кунги иши, ўқиши, хизмати пойтахт билан боғлиқ Тошкент вилоятининг Бекободдан Чинозгача бўлган чекка туманлари учун қувончли хабар. Айни пайтда Давлат раҳбарининг Тошкент халқа йўлигача келаётган 20 та автобус йўналиши 15-20 километрг
10 кун аввал таъминоти Сағбондан узилиб Қизғалдоқ подстанциясига уланган Тошкент туманида энергоқаҳатчилик давом этмоқда, нафақат давом этмоқда, борган сари авжига чиқмоқда. 13 ва 14 август кунлари 15 соатдан, 16 август куни 18 соат свет бўлгани йўқ (1-2 соатлик ўчишларни ҳеч ким ҳисобламай қўйган). Ҳар гал узилишдан кейин, “мана бўлди, буёғига муаммо бўлмайди” қабилидаги ёлғонлар тўхтагани йўқ.
Ваъда қилинган август келганига қарамай, шонли Энергетикларнинг Тошкент тумани аҳолиси устидан энерготажрибаси тугагани йўқ. Машҳур Сағбон подстанциясидан узилган ҳудуд 13-14 август кунлари Қизғалдоқ подстанциясига уланиш жараёнида 2 кун кетма-кет, 13 соатдан светсиз ўтирган (сувсиз ҳам албатта). Яхши бўлиб кетади мана, деган умид билан. Йўқ, чучварани хом санапмиз. Қизғалдоққа уланган ҳудудлар