Пойтахт атрофидан кўчириладиган иссиқхоналар ўрнида дом ва бизнес-марказлар қурилмайди
Тошкент ва пойтахтга ёндош Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманидаги иссиқхоналар учун ер ва мулк солиғи 10 карра оширилади. Газ етказиб бериш тўхтатилади. Сув ресурслари учун тўлов саноат тарифларининг 5 карраси миқдорида ҳисобланади. Яъни бу ҳудудларда иссиқхона фаолиятини амалга ошириш иқтисодий маънога эга бўлмай қолади.
Мазкур ҳудудлардаги иссиқхоналар Сурхондарёнинг Шеробод туманидаги "Сурхон-Агро" эркин иқтисодий зонасига кўчиши мумкин. Кўчириладиган иссиқхоналарнинг кредит мажбуриятларини яна 5 йилга узайтирилади (имтиёзли даври 3 йилга).
Хўп, кўчирилган иссиқхоналар ўрнида нима бўлади? Иссиқхоналардан бўшаган ер участкаларида боғдорчилик, узумчилик ва кўчатчилик қилиш ёки "яшил боғлар" барпо этиш мумкин бўлади. Мазкур ер участкаларида бино ва иншоотлар қуриш ишларини амалга ошириш тақиқланади.
Демак, Тошкент ва ёндаш 5 тумандаги иссиқхоналарни Шерободга кўчиш ёки фаолият йўналишини қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоғига ўзгартириш истиқболи кутиб турипти.