Ўзбекистонда девальвациянинг ЯИМга таъсири қандай?
Марказий банк тадқиқотчиси Мухиддин Исроилов миллий валюта қадрсизланишининг иқтисодий ўсишга таъсирини ўрганган.
Муаллифга кўра, ривожланаётган мамлакатларда девальвациянинг ички талаб ва ишлаб чиқариш харажатларига салбий таъсири кутилаётган ташқи фойда кўламидан юқори бўлиши мумкин. Тадқиқотчи ҳисоб-китоблари сўм девальвацияси янги даврда ҳам, эски даврда ҳам Ўзбекистонда ЯИМ ўсишини секинлаштирувчи, инфляцияни тезлаштирувчи таъсирга эга бўлганлигини кўрсатади.
Паст даражадаги импорт ва экспорт эластиклиги шароитида девальвация орқали экспортга йўналтирилган ўсишни рағбатлантиришнинг қисқартирувчи таъсирини тасдиқлайди, — дея хулоса қилади тадқиқотчи.
Ўзбекистон мисолида номинал алмашув курси қадрсизланиши ва реал ЯИМ ўсиши ўртасидаги манфий боғлиқлик далилланган мақоладаги қарашлар Марказий банкнинг расмий позицияси билан мос тушмаслиги мумкинлиги қайд этилган.