"Кўрпача остидаги сўм" канали ёзмоқда: "Қўшимча импульсни олтиннинг жаҳон бозоридаги юқори нархлари бермоқда, булар туфайли НКМК, ОТМК ва, шунингдек, бюджет даромадлари ўсмоқда, бу эса давлатга харажатларни оширишга имкон бермоқда. Шу билан бирга, таклиф анча секинроқ кенгаймоқда, жумладан, рақобатнинг етарли эмаслиги ва бозорга кириш учун чекловлар туфайли. Бу жиддий дилемма яратади. Бир томонда
YaIM o'sishi
Иқтисодий кўрсаткичларДавлат раҳбари кеча 40 миллионли аҳоли ҳаётини яхшилаш учун 9-10 фоизли иқтисодий ўсиш зарурлигини таъкидлагани бежиз эмас. Аслида Янги Ўзбекистон мақсад қилган марраларга етиш учун икки хонали ўсиш ҳам имконли. Кенг ахборот ва кузатув ресурсларига эга идоралар ноябрдан мартгача куз-қиш даврида, ёзда июнь-август ойларида энергетикадаги узилишлар, қимматчилик ва тақчиллик келтириб чиқараётган ишла
Фискал стратегия прогнозларига кўра, 2026 йилда иқтисодий ўсиш 8,1%гача тезлашади (агар рўй берса, янги давр учун янги рекорд бўлади). ЯИМ ҳажми деярли 2,2 квадриллион.сўмга етади (долларнинг йиллик ўртача 12 128 сўмлик курси билан 180 млрд.доллар). Саноат (8,0%), қурилиш (12,4%) ва бозор хизматларининг (16,4%) юқори ўсиши кутилмоқда. Инфляция эса 6,5%гача секинлашади. Ишсизлик даражаси 4,5%гача
Пул-кредит сиёсатининг 2026 йил ва 2027-2028 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларида эҳтимоли мавжуд бўлган ташқи ва ички шокларнинг инфляция ва иқтисодий фаолликка таъсирлари баҳоланганди. Юз берган ва бераётган эҳтимолий шоклар қаторида олтин нархи пасайиши, энергия таъминотидаги узилишлар, иқлим ва об-ҳаво кескинлашуви ва шунингдек, тартибга солинадиган нархларнинг юқори ўсишини санаш
Рейтинг бўйича прогнознинг "барқарор"дан "ижобий"га ўзгартирилиши ислоҳотларни амалга оширишда фаоллашув ва давлат сиёсатининг макроиқтисодий барқарорликни сақлашга қаратилганлигини акс эттиради. Агентликка кўра, бу ҳатто халқаро вазиятнинг ноаниқлиги фонида ҳам ўрта муддатли истиқболда ЯИМнинг барқарор юқори ўсишига ва макроиқтисодий кўрсаткичларнинг яхшиланишига кўмаклашади. Давом этаётган бюдж
Рекорд ўсиш қайд этилган биринчи чоракда ҳудудлар орасида энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида қайд этилган (13,0%). Навоийда эса ўсиш суръати энг паст 6,1%гача секинлашган (НКМК омили бўлса керак). Тошкент шаҳрининг Ўзбекистон иқтисодиётидаги улуши ортишда давом этмоқда ва 21,1%га етган. Тармоқлар ва ҳудудлар қирқимида энг юқори ўсиш Қорақалпоғистонда қурилиш соҳасида қайд этилган — 70,0%! Жон бошига
2026 йилнинг 1- чорагида 8,7%лик рекорд ўсишни қайд этган ЯИМ статистикасига кўра, унинг негизи бўлган саноатнинг ўсиши 8%ни ташкил этган (ўтган йили шу даврда 6,5%). Айни пайтда саноат ишлаб чиқариш умумий ҳажмида электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш улуши ўтган йилги 8,0%дан 7,4%гача пасайган. Шу билан бирга, металлургия саноати корхоналарида (ўтган йилнинг мос даврига нисбата
Марказий банк тадқиқотчиси Мухиддин Исроилов миллий валюта қадрсизланишининг иқтисодий ўсишга таъсирини ўрганган. Муаллифга кўра, ривожланаётган мамлакатларда девальвациянинг ички талаб ва ишлаб чиқариш харажатларига салбий таъсири кутилаётган ташқи фойда кўламидан юқори бўлиши мумкин. Тадқиқотчи ҳисоб-китоблари сўм девальвацияси янги даврда ҳам, эски даврда ҳам Ўзбекистонда ЯИМ ўсишини секинлашт
Spot Давлат раҳбарининг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили Азизбек Урунов билан катта интервью уюштирган. ЖСТ аҳамияти ҳақида: Халқаро савдода йирик давлатлар ва катта иқтисодиётлар бор, биз эса ҳали йирик иқтисодиёт эмасмиз. Шу жиҳатдан, ЖСТ биз учун ўзига хос кафолат вазифасини бажаради. Ташкилотга аъзо бўлгач, унинг қоидалари ва мажбуриятларига барча давлатлар — катта, кичик ёки ўрта бўлишида
S&P рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг узоқ муддатли суверен кредит рейтингини “ВВ-”дан “ВВ” даражасигача кўтарган. Прогноз – барқарор. Ташқи ва фискал тақчилликлар кутилганидан ортиқ заифлашса (масалан, савдо шартларининг ёмонлашуви, давлат харажатлари даражасининг ошиши, қарз олиш харажатларининг сезиларли даражада кўтарилиши ёки кутилмаган шартли мажбуриятларнинг рўй бериши), Ўзбекистондаги давл
"Энергия тарифларининг навбатдаги оширилиши ва уларнинг иккиламчи таъсирлари узоқроқ муддат сақланиб қолаётгани жорий юқори инфляция динамикасини белгилаб бераётган асосий сабаблардан бўлмоқда. Бу ўз навбатида, инфляциянинг 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичига етишишни 2027 йилга кечиктирилиши бўйича асосларни юзага келтирмоқда". "Пул-кредит сиёсатининг 2026-йил ва 2027-2028-йиллар даврига мўлжалланга
Чунки фақат шундагина қабул қилинаётган қарорларнинг иқтисодиётга таъсири манфий ёки мусбат кечаётганини кўриш мумкин, хатоларни вақтида тузатиш имконли. Ҳаммага тушунарли бўлган Ҳожибой Тожибой сўзи билан айтганда "ҳосил ерни чуқурроқ ҳайдагани учун мўл бўлмаётгани аниқ", фақат буни тан олиш қийин (айниқса охирги 2-3 йил мисолида). Каримов давридаям телба-тескари қарорлар, тўсиқлар, тақиқларга қ
Давлат раҳбари иштирок этган йиғилишда келгуси йилда ўсиш суръатини 6,6 фоиз даражасида таъминлаш, ялпи ички маҳсулот ҳажмини 150 миллиард доллардан ошириш, иқтисодиётга барча манбалардан камида 400 триллион сўм йўналтириш, инфляцияни 7 фоиздан ортиқ бўлмаган даражада сақлаб қолиш прогноз қилингани юзасидан ахборот берилган. 2026 йилги бюджет лойиҳасида асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолади.
Пул-кредит сиёсатининг 2026 йил ва 2027-2028 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари концептуал лойиҳасини ишлаб чиқишда ташқи ва ички шароитларнинг ўрта муддатли истиқболдаги ривожланиши бўйича кутилмалар ва улар асосида макроиқтисодий ривожланишнинг асосий ссенарийси, муқобил хатарлар таҳлили ҳамда мос равишда пул-кредит сиёсати чораларига ва уларни такомиллаштириб боришга асосланилган.
Фаол ялпи талаб шароитида ташқи таклиф омиллари билан боғлиқ нархларни оширувчи хатарлар ва хизматлар инфляцияси юқорилиги сақланиб қолаётганини ҳисобга олган ҳолда, Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилган. "Аҳоли реал даромадлари ошиши ва чакана кредитлаш фаоллиги харид қобилиятини қўллаб-қувватламоқда ва истеъмол талабин
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк расмийларига кўра: Йил якуни бўйича 7 фоиз атрофидаги иқтисодий ўсиш кутилмоқда, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот эса 3500 доллардан ошиши прогноз қилинмоқда. 2025 йилда инфляция даражасини 8 фоиз атрофида сақлаб қолиш мўлжалланмоқда. Консолидациялашган бюджет тақчиллиги мақсадли кўрсаткич — ЯИМнинг 3 фоизи даражасида бўлади. Жорий ҳисоб тақчил
Миркомил Холбоев ёзмоқда: “Ҳақиқатдан ҳам олтин автоматик стабилизатор ҳисобланади. Лекин олтин бўйича қўшимча даромадларнинг жамғарилиши ҳақида гап кетганда бир неча жиҳатларга эътибор қаратилиши лозим. Биринчидан, олтиндан даромадлар жамғарилишининг монетар сиёсатга таъсири, иккинчидан, мамлакат иқтисодий циклнинг қайси нуқтасида эканлиги тўғри баҳоланиши зарур. Олтин экспортидан келадиган қўши
Марказий банк тадбиркорлик субъектларининг бизнес қарорлар қабул қилишида иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланиш даражасини аниқлаш бўйича сўровнома ўтказган. “Бизнес қарорларни қабул қилишда расмий макроиқтисодий маълумотлардан фойдаланасизми?” деган саволга 43,7 фоиз корхона ҳар доим фойдаланишини, 45 фоизи баъзан фойдаланишни ҳамда қолган 11,3 фоизи фойдаланмаслигини кўрсатган. Корхоналарнинг 2
Жаҳон банкиа иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда эришилган ютуқлар қайд этилган, миллий иқтисодиётни жадал ўстириш ва хусусий секторни ривожлантириш жараёнида асосий вазифалар ва тавсиялар келтирилган “Ўзбекистон бўйича иқтисодий меморандум” ҳисоботини очиқлади. Ҳисоботда келтирилган қатор тавсиялар эътиборли ва қизиқ. Хусусан: Аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад даражаси юқори бўлган дав
Рейтинг шарҳидан олтин ва олтин нархлари яхшиланган прогнознинг қувватловчи негиз омил бўлганини кўриш мумкин. "Юқори олтин нархлари Ўзбекистон экспорти ва бюджет даромадларини рағбатлантириши, шунингдек, юқори валюта захираларини сақлаши керак". "...қулай олтин нархлари ва ЯИМнинг юқори номинал ўсиши Ўзбекистон фискаль дефицитни 2023 йилдаги 4,9%, 2024 йилдаги 3,3%дан 2025-2028 йилларда 3,0%гача