32 йиллик уринишимиз бу йил ниҳояланадими?
Spot Давлат раҳбарининг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили Азизбек Урунов билан катта интервью уюштирган.
ЖСТ аҳамияти ҳақида:
Халқаро савдода йирик давлатлар ва катта иқтисодиётлар бор, биз эса ҳали йирик иқтисодиёт эмасмиз. Шу жиҳатдан, ЖСТ биз учун ўзига хос кафолат вазифасини бажаради. Ташкилотга аъзо бўлгач, унинг қоидалари ва мажбуриятларига барча давлатлар — катта, кичик ёки ўрта бўлишидан қатъи назар — бирдек риоя қилиши шарт бўлади.
Протекционизм ҳақида:
Узоқ йиллар давомида биз протекционизм сиёсатини олиб бориб, ўз ишлаб чиқарувчиларимизни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ҳаракат қилдик. Кўпчилик либераллаштиришни маҳаллий бизнесни заифлаштирувчи омил деб тушунади. Аслида эса, ташқи бозорларга чиқиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар узоқ муддатли ривожланиш учун ҳақиқий ҳимоядир.
32 йиллик жараён ҳақида:
1994 йилда ариза топширдик, талабларни ўргандик, аммо очиғини айтсам, кўп йиллар давомида бу ташкилот мезонларига тайёр эмас эдик. Кўпчилик буни валюта конвертацияси масалалари билан боғлайди, бироқ бошқа кўплаб жиҳатлар бўйича ҳам мос келмасдик.
ЖСТга аъзолик нима бериши ҳақида:
Агар биз 10−15 йил давомида ҳар йили камида 1% қўшимча ўсиш импулсини олсак, бу иқтисодиёт ва аҳоли фаровонлигини тубдан ўзгартирадиган улкан самара беради. Ҳозирги $147 млрд ЯИМ шароитида ҳатто 1% ҳам йилига қўшимча $1,5 млрд демакдир ва бу таъсир геометрик прогрессия бўйича ортиб боради.