23K99Telegramda ochish
 “ЖСТга қанча кеч кирсанг, кириш жараёнлари шунча қийин бўлади” Ўзбекистон Президентининг Жаҳон Савдо Ташкилоти бўйича махсус вакили Азиз Уруновга кўра, Ўзбекистоннинг ташкилотга кириш жараёнидаги 15 йиллик тўхталишни инобатга олмасак, 10 йилга етмасдан аъзо бўламиз. Махсус вакил айтган 10 йил музокаралар тикланган 2020 йилдан бошлаб ҳисобланса керак, чунки эски даврда 1994 йилдан 2005 йилгача ҳам ЖСТга аъзолик борасида музокаралар амалга оширилган. Урунов, шунингдек, АҚШ расмийлари томонидан Ўзбекистондаги ташкилотга аъзо бўлиш жараёни анча ижобий баҳоланаётганини урғулаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin