11K39Telegramda ochish
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши марафони ҳақида Айримлар Жаҳон савдо ташкилотига кириш бўйича энг узоқ давом этган (1993 йилдан 2011 йилгача) музокаралар Россиянинг ташкилотга аъзо бўлиб кириши билан боғлиқ, деган янглиш фикрга эга. Йўқ, бу борада рекорд Россияга эмас, Ўзбекистонга тегишли. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб кириш аризаси 1994 йил декабрда берилган. Яна бир ойдан кейин бунга 27 йил бўлади. Тўғри, орада 2005 йилда музокаралар тўлиқ тўхтаб қолган. Янги давр бошлангач Ўзбекистон иқтисодиётини дунёга ва дунёни Ўзбекистонга очилиши вектори йўлида ЖСТ билан музокаралар қайта бошланган. 2017 йил Давлат Раҳбари Парламентга мурожаатида музокралар бошланиши ҳақида эълон қилган. 2018 йилда эса бу бўйича Йўл харитаси тузилган. ОАВ ҳам бу борада доимий равишда умидвор хабарларни тарқатишдан чарчагани йўқ. Мана уларнинг айримлари: Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича учрашувларни қайта бошлайди Жаҳон савдо ташкилотига кириш бўйича масалалар ҳал қилинмоқда Ўзбекистондан Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишни фаоллаштириш сўралмоқда Охиргиси: Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига тез фурсатда кириши кутилмоқда Қарангки, бугун Туркманистоннинг ЖСТга аъзолик учун ариза топширгани эълон қилинди. Кўрамиз, маррага ким биринчи етиб бораркин?!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin