24-25 ноябрь кунлари Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан таълимни ривожлантириш мавзусида форум ташкил этилди. Анжуман давомида қатор ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
Тадбирда чиқиш қилган Массачусетс технологиялар институти директори ўринбосари Вижай Кумар таълим жараёнида ўқувчиларнинг яратувчанлик қобилиятини шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.
Вижай Кумарнинг фикрича, олий таълим муассасалари йирик ишлаб чиқарувчи компаниялар билан узвий боғланган бўлиши керак. Рақобатбардош мутахассис тайёрлашда унинг иқтисодий билим ва ахборот технологиялари соҳасига оид кўникмаларга эга бўлиши зарурлиги қайд этилди.