Ўзбекистон Президенти Марказий Осиёда биринчи таълим форумини ўтказишни таклиф қилди
Бу ҳақида бугун Давлат раҳбари Козоғистонда бўлиб ўтаётган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Маслаҳатлашув учрашувида маълум қилди.
Шунингдек, Президент минтақа давлатларининг иқтидорли талабалари учун ўзаро келишув асосида стипендиялар ажратишни таклиф қилди.
Минтақада интеграция жараёнлари бошланиб, халқларимиз бир-бирига яқинлашябди. Бу ўринда эса минтақа давлатлари бир бўлиб, таълимга инвестиция киритиши фақат фойда келтиради. Чунки бу барибир кун келиб ўз мевасини беради ва минтақани иқтисодий жиҳатдан ҳам кучайтиради.
- https://ca-eduforum.uz/ca-eduforum.uz