Июлда инфляцион кутилмалар тарихий минимумгача туширилган
Июль ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари 12,0%гача (-0,8%), тадбиркорларнинг кутилмалари эса 11,2%гача (-0,7%) пасайган. Бу курсаткичлар кутилмалар бўйича сўровлар ўтказилаётган янги давр учун тарихий минимум ҳисобланади. Кутилмалар ўтган июнь ойида ҳам кескин пасайганди (маълумотлар чеканкаланган ҳолда).
Сўровларда валюта курсининг ўзгариши хавотири тўртинчи ой кетма-кет пасайиб бораётган эътиборни тортади. Коммунал хизматларнинг қимматлашиши ва ёқилғи, энергия қимматлашиши хавотирларини билдираётганлар улуши камайгани таажжубли кўринади.
Энг юқори инфляцион кутилмалар Тошкентда. Пойтахтлик аҳоли 13,7%лик, бизнес эса 12,6%лик инфляция кутмоқда.
Даромадлар қирқимида юқори даромад эгаларининг инфляцион кутилмалари тезроқ яхшиланаётгани кузатилмоқда.
8%дан кам инфляция кутаётган тошкентликлар улуши ҳудудлар орасида энг паст, 32%га тушгани, 21%дан юқори инфляция кутаётганлар сурхондарёликлар улуши 22%га етгани сўровларда қанақадир нотабиий ёки сунъий шовқинлар борлигидан далолат беради (икки ойлик наридаги маълумотлар билан солиштирганда айниқса).
- https://telegra.ph/file/b06e932d1d425f67cc42a.jpgtelegra.ph
- https://t.me/centralbankuzbekistan/10121@centralbankuzbekistan
- https://t.me/the_bakiroo/8421@the_bakiroo
- https://t.me/centralbankuzbekistan/9865@centralbankuzbekistan