21K27Telegramda ochish
Валюта курсининг ўзгариши хавотири асосий уч хавотир рўйхатидан чиқиб кетган Июнь ойи сўровлари бўйича инфляцион кутилмалар аҳоли наздида 13,2%гача (2024 йил октябрдан бери минимум), бизнесга кўра 11,8%гача (2024 йил июлдан бери минимум) пасайган. Кутилмаларнинг пасайишида валюта курси ўзгаришлари хавотирлари пасайиши асосий омиллардан бўлган. Аҳоли сўровларида валюта курси ўзгариши хавотирини кўрсатганлар улуши 10 фоиз бандга, бизнес орасида эса 9 фоиз бандига камайган. Сўровлар ўтказилаётгандан буён биринчи марта Валюта курсининг ўзгариши хавотири асосий уч хавотир рўйхатидан чиқиб кетган (ўзбек сўми июнь ойи давомида мустаҳкамланиш трендида бўлди). Инфляция омиллари борасида коммунал хизматлар, ёқилғи ва энергия ресурслари қимматлашиши йил бошидан бери асосий хавотирлигича қолмоқда. Инфляцион кутилмалар Тошкент шаҳрида ҳалиям энг юқори: аҳоли бўйича - 15,2%, бизнес бўйича 13,6%. Аҳоли гуруҳлари орасида даромадга эга бўлмаганларнинг инфляцион кутилмалари кескин, 14,9%гача ёмонлашган (+3,4%). Ҳудудлар кесимида 17% ва ундан юқори инфляция кутаётганлар улуши Сурхондарёда энг юқори: 39%.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin