21K31Telegramda ochish
Тошкентда бизнеснинг инфляция кутилмалари ёмонлашишда давом этмоқда, Ўзбекистон бўйича эса яхшиланган Май ойи якунлари бўйича инфляция кутилмалари сўровларда турлича динамика ҳосил қилган. Аҳолининг инфляцион кутилмалари ўзгаришсиз 14,0 даражасида сақланиб қолган бўлса, бизнеснинг кутилмалари 13,3%дан 12,7%гача яхшиланган. Қизиқ тарафи, пойтахт Тошкентда бизнеснинг инфляция кутилмалари 14,8%дан 16,0%гача ёмонлашган. Тошкент шаҳрида аҳолининг инфляцион кутилмалари 18,6%гача кўтарилган (+1,4%), 21%дан юқори инфляция кутаётганлар улуши 40%га етган. Хавотирлар рўйхатида коммунал хизматларнинг қимматлашиши бизнес наздида ҳам (56%), аҳоли наздида ҳам (57%) мутлақ биринчи ўринга чиққан. Энг ёмон хавотирлар учлиги қаторида ёқилғи ва валюта курси омиллари сақланмоқда. Солиқ юкининг юқорилиги хавотири 35% бизнес респондентларни ташвишга сола бошлаган, бу мутлақ янги рекорд. Энг юқори даромадли, кам даромадли ва даромадсиз аҳолининг инфляцион кутилмалари ёмонлашишда давом этган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin