23K12Telegramda ochish
Бизнеснинг ва пойтахтликларнинг инфляцион кутилмалари ёмонлашган Июль сўровларида аҳолининг инфляцион кутилмалари пасайишда давом этиб 12,9%ни (-0,3%) ташкил этган бўлса-да, бизнес субъектларга пессимизм қайтган ва уларнинг инфляцион кутилмалари 12.1%гача юқорилаган (+0,3%). Аҳолида ҳам, бизнесда ҳам коммунал хизматлар, ёқилғи-энергетика нархи қимматлашуви, шунингдек, иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши асосий инфляцион хавотир бўлиб турипти. Кафе ва ресторан бизнеси эгалари ҳам (14,3%), ишловчилари (14,5%) ҳам энг юқори инфляция кутишмоқда. Ҳудудлар орасида энг ёмон кутилмалар пойтахтда ва ёмонлашишда давом этмоқда. Тошкентда аҳоли 16,0% (+0,8%), бизнес 13,8% (+0,2%) инфляция кутмоқда. Пойтахтда 38% респондент яқин 12 ойда инфляция 17%дан юқори бўлади, деб ҳисобламоқда. Шунингдек, ўртаҳоллар (4-7 млн.сўм даромад эгалари) ва бойларнинг (15 млн.сўм+) кутилмалари ҳам ёмонлашган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin