Ёқилғи ва энергия қимматлашишидан хавотирлар ошган
Март ойи сўровларига кўра, аҳолининг инфляцион кутилмалари 11,0%ни (-0,1%), бизнеснинг кутилмалари 10,7%ни (-0,1%) ташкил этган.
Ўтган ойда аҳоли ва бизнеснинг ёқилғи ва энергия нархининг қимматлашуви бўйича хавотирлари ошишни бошлаган. Айни пайтда коммунал хизматлар қимматлашиши омили аҳоли ўртасида энг асосий хавотирлигича қолмоқда.
Ҳудудлар ўртасида энг баланд инфляцион кутилмалар ҳалиям Тошкентда сақланмоқда (аҳоли - 12,3%, бизнес - 12,2%). Пойтахтлик сўралганларнинг 23%и 17% ва ундан юқори инфляция кутишмоқда.
30 млн.сўмдан юқори қатламнинг кутилмаларини ошкор қилиш яна қайтган, айни шу қатлам 18,4%лик инфляция кутмоқда. Шу билан бирга, 2 млн.сўмгача ва 15-20 млн.сўм даромад эгаларининг кутилмалари ёмонлашган.