Электр ва табиий газ, ёқилғи ва гўшт юқори нархлари сезилган инфляцияни белгиламоқда
Март ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция 11,1%ни (-0,5%) ташкил этган.
Энг юқори инфляция ҳеч бир ўзгаришсиз пойтахт Тошкентда сезилмоқда (13,3%).
Ой давомида сўралганлар гўшт ва сут, электр ва табиий газ, қурилиш моллари, таъмирлаш, ўсимлик ёғи ва гуруч, кафе ва ресторан хизматларининг нархлари ўтган ойга нисбатан юқори даражада қимматлаганини қайд этишган.
Энг юқори инфляцияни 30 млн.сўмдан кўп даромад эгалари бўлган тўқлар сезишмоқда (16,7%). 4-7 млн.сўм ва 7-10 млн.сўм даромад эгаларининг сезган инфляция кўрсаткичлари ҳам юқорилаган.