Нархлар юқори даражада ошмоқда: Бензин ва ёқилғи, электр ва табиий газ, шакар ва қандолатдан гуручгача
Июнь ойида сезилган инфляция 10,2%ни (-0,1%) ташкил этган. Ҳудудлар орасида пойтахт Тошкентда сезилган инфляция энг юқорилигича қолмоқда ва 12,3%га етган (+0,3%).
Май ойига солиштирганда бензин ва ёқилғи, электр ва табиий газ, шакар ва қандолат, шунингдек, гуручнинг нархи юқори динамикада ошгани сезилган. Узоқ вақтдан бери биринчи марта респондентлар яна нон ва уннинг қимматлаётгани қайд этишган.
Даромадлар қирқимида 2 млн.сўмгача ва ундан юқори даромад эгаларининг сезилган инфляция кўрсаткичлари умуман ўзгармаган (бундай ҳолат бўлиши эҳтимоли мавжуд, лекин жуда кам). Даромадсизларнинг сезган инфляцияси 9,3%гача тушган (-0,7%).