Паст даромадли ҳудудларда паст инфляция сезилмоқда. Бойлар инфляциядан кўпроқ оғринмоқда
Сезилаетган инфляция истеъмол ва даромадлар таркибига тобора кўпроқ боғлиқ бўлиб бормоқда. Июнь ойида сезилган инфляция Ўзбекистон бўйича бирданига 0,7 фоиз бандига пасайиб 12,9%ни ташкил этган. Лекин, энг бой ҳудуд ҳисобланган Тошкент шаҳрида сезилган инфляция 16,1%дан 17,0%гача кўтарилган. Қорақалпоғистонда эса 12,0%дан 10,4%гача тушган.
Сезилган инфляциянинг кескин фарқланиши ҳудудлар ўртасидаги даромадларнинг табақаланиши ортиб бораетгани ва истеъмол таркиби турличаланаётгани бўйича ҳам ёқимсиз сигналлар беради. Қарор қабул қилувчилар буни англамоқдами ёки йўқми, бу бошқа масала.
Нархи юқори даражада ўсган товар ва хизматлар ичида яна шакар ва қандолат, гўшт ва сут, қурилиш моллари етакчилик қилган. Лекин май ойига нисбатан олганда дори, маиший техника ва ижара нархлари ўсганлигини сезганлар кўпайган.
Кам даромадлилар асосан озиқ-овқат ва дори нархларини ўсаетганини қайд этишган бўлса, бойлар қурилиш моллари, кафе-ресторан ва ижара ҳақи ошаётганидан ёзғиришган.
Яна бир қизиқ жиҳат 5% ва ундан кам инфляция сезганлар улуши икки баробарга ошган (шундай одамларни қандай топишган, катта жумбоқ).
13-16, 17-20, 26 ва ундан юқори фомзда инфляция сезганлар улуши ҳам кўпайган. Балки шу "негатив" гуруҳларнинг вазнини пасайтириш учун 5%дан паст инфляция сезганлар улуши кескин оширилганми деган гумон келади. Чунки бир ой ичида истеъмолчиларнинг сезувчанлиги бирданига бунақа қутблашиб кетиши реалликдан узоқ.
Балки бу сўровномада иштирок этувчилар сонини соврин ва совғалар тарқатиш орқали кўпайтиришнинг тескари эффекти ҳам бўлиши мумкин.
- https://telegra.ph/file/bf77e9b379935be718ab4.jpgtelegra.ph
- https://t.me/centralbankuzbekistan/8431@centralbankuzbekistan