18K43Telegramda ochish
Сезилган ва расмий инфляция ўртасидаги фарқ 5,5%дан ошган Расмий инфляцияга ишончсизлик даражасини кучайтирадиган ва савол туғдирадиган бунданда ёмон кўрсаткич январда, айни энергетик кризис туби даврида қайд этилган эди. Ўшанда 19,5%лик инфляция сезилмалари фонида расмий инфляция 12,2% деб эълон қилинган. Август ойида ўтказилган сўровларга кўра, аҳоли томонидан сезилган инфляция 14,5%га етган (+1,7%). Расмий инфляция бу даврда 8,96% деб эълон қилинган. Респондентлар шакар ва қандолатдан ташқари барча товар ва хизматлар гуруҳларида нарх ўсишини қайд этишган. Энг кўп хавотирли нархлар ўсиши ўлароқ гўшт ва сут (45%), бензин ва ёқилғи (40%) ва қурилиш материаллари (33%) санаб ўтилган. Бойларни кафе-ресторанларда нархлар кўпроқ оғринтирган бўлса, ўртаҳолларни бензин ва ёқилғи, камбағалларни гўшт ва сут нархларидаги ўсиш кўпроқ ташвишлантирган. Энг юқори сезилган инфляция ҳудуди ўлароқ пойтахт Тошкент бўлиб қолмоқда (16,4%). 13-16%, 17-20% даражасида инфляция ҳис қилганлар улуши кескин ошган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin