Статқўм июль ойида 0,1%лик дефляция қайд этган. Йиллик инфляция 6,4% даражасида сақланган. Ҳудудлар орасида энг юқори ойлик инфляция Фарғонада (0,1%), энг юқори йиллик инфляция эса пойтахт Тошкентга қайтган (6,9%). Ой давомида озиқ-овқатлар 0,9%га арзонлашган бўлса, ноозиқ-овқатлар 0,3%га, хизматлар 0,5%га қимматлаган. Муҳим озиқ-овқатлардан сабзи 12,6%га, гуруч 5,9%га, пиёз 1,7%га, шакар ва сут
Shakar
Товар ва ресурсларИюнда 247 млн.долларлик газ импорт қилинган, шундан 18,1 млн.доллари пропан, яъни суюлтирилган газ (статқўм газ импорти таркибини оча бошлаган). Май ойида 216,4 млн.долларлик газ импорти қайд этилганди. Ёзнинг қоқ ўртаси бўлишига қарамай, газ қазиб олиш кескин қисқараётгани фонида газ импорти потираб ошмоқда. Йил бошидан газ импорти ўтган йилнинг корректировкаланган маълумотларига солиштирганда ҳ
Июнь ойида сезилган инфляция 10,2%ни (-0,1%) ташкил этган. Ҳудудлар орасида пойтахт Тошкентда сезилган инфляция энг юқорилигича қолмоқда ва 12,3%га етган (+0,3%). Май ойига солиштирганда бензин ва ёқилғи, электр ва табиий газ, шакар ва қандолат, шунингдек, гуручнинг нархи юқори динамикада ошгани сезилган. Узоқ вақтдан бери биринчи марта респондентлар яна нон ва уннинг қимматлаётгани қайд этишган.
Июнь ойида Ўзбекистонга 56,5 млн.долларлик 75,3 минг тонна шакар импорт бўлган (май ойида 50,4 млн.долларлик 68,7 минг тонна шакар импорт қилинган). Импортнинг концентрацияси янада ошган. Жами импортнинг 81,9%и Тошкент шакарчилари тарафидан назорат қилинмоқда (Навоий, Сирдарё ва Сурхондарёга бир тоннаям шакар импорт бўлмаган). Импорт шакар қимматлашишдан тўхтамаган. Июнда импортнинг ўртача нархи
Статқўмга кўра июнь ойида ойлик инфляция 0,6%ни, йиллик инфляция эса 6,4%ни ташкил этган. Ой давомида озиқ-овқатлар 1,4%га арзонлашган бўлса, ноозиқ-овқатлар 2,3%га, хизматлар 1,8%га қимматлаган. Энерготоварлар ва хизматларнинг потираб ошгани статқўм назарида қуйидагича кечган: Электр энергияси 9,6%, тармоқ газ 10,7%га қимматлаган бўлса, нархи эркинлаштирилди дейилган кўмир 2,1 каррага ошган. Эът
Narxtahlil'га кўра, 3-10 июнь кунлари мол гўшти 0,3%га (122 724 сўм), қўй гўшти 0,2%га (133 698 сўм) қимматлаган. Охирги марта нўшт нархининг бундан секинроқ ўсиши 29 апрель-6 май оралиғида кузатилганди. Энг қиммат мол гўштиям (136 818 сўм), энг қиммат қўй гўштиям (151 364 сўм) Юнусободда кузатилган. Ҳафта давомида мол гўштининг энг юқори суръатда қимматлашиши Яккабоғ туманида (+6,8%), қўй гўшти
Май сўровларига кўра, сезилган инфляция 10,3%дан (-0,8%) иборат бўлган. Энг юқори сезилган инфляция Фарғона вилоятида қайд этилган -12,2% (+2,7%). Қизиғи, апрелда айнан Фарғона вилоятида энг паст сезилган инфляция кузатилган. Пойтахт Тошкентда ҳам сезилган инфляция сезиларли ошган ва 12,0%га (+0,5%) етган. Ижтимоий гуруҳлар орасида инфляциядан энг кўп пенсионерлар жабр кўришмоқда. Айнан пенсионер
Май ойида ойлик инфляция 0,2%ни ташкил этган. Ўтган йилнинг юқори базаси ҳисобига йиллик инфляция 5,5%гача секинлашган (2025 йилда монопол энерготоварлар нархи 1 майдан оширилгани, 2026 йилда оширилиш 1 июнга кўчгани ҳисобига). Статқўмга кўра, ой давомида озиқ-овқатлар гуруҳида инфляция 0%ни, ноозиқ-овқатлар бўйича 0,3%, хизматларда 0,4%ни ташкил этган. Ҳудудлар орасида энг юқори ойлик инфляция С
Ҳайит арафасида (26 май) аввалги ҳафтага нисбатан асосий емакларнинг нарх-навоси ошишдан тўхтамаган. Ҳафта давомида хусусан, тухум 0,8%га, сабзи 0,6%га, мол гўшти 0,6%га, қўй гўшти 0,4%га, шакар 0,3%га қимматлаган. Мол гўштининг ўртача нархи 121 762 сўмгача, қўй гўштининг ўртача нархи 132 880 сўмгача кўтарилган. Мол гўштиниям (+11,1%га), қўй гўштиниям (+6,8%) энг юқори қимматлашиши Шўрчида кузат
Ҳайитдан аввалги ҳафтада (13-20 май) мол гўшти ўртача 0,8%га, 121 040 сўмгача, қўй гўшти ўртача 0,6%га, 132 379 сўмгача қимматлаган. Нариги ҳафтада (6-13 май) қимматлашиш мос равишда 0,5% ва 0,6%ни ташкил этганди. Ҳафта давомида мол гўштининг энг юқори қимматлашуви Касби туманида (+14,2%), қўй гўштининг энг юқори қимматлашуви Чиноз туманида (+10,6%) кузатилган. Энг баланд нархлар эса пойтахт То
Апрелда ойлик расмий инфляция учинчи ойдирки 0,6% даражасида сақланган, йиллик инфляция эса 7,0%ни ташкил этган. Ой давомида озиқ-овқатлар 1,0%га, ноозиқ-овқатлар 0,3%га, хизматлар эса 0,4%га қимматлаган. Ҳудудлар орасида энг юқори ойлик инфляция Тошкент вилоятида кузатилган (0,8%), энг юқори йиллик инфляция эса Қорақалпоғистонда (7,4%). Муҳим озиқ-овқатлардан картошка 6,5%га, гўшт 3,7%гача, сабз
Март ойида 48,3 млн.долларлик 70,9 минг тонна шакар импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 3,2 карра кўп (ойма-ой қирқимда ўсиш ҳам учинчи ойдирки давом этмоқда). Импорт қилинган шакарнинг ҳар тоннаси 681 доллардан ошган (февралда 662 доллардан тушган). Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш тўғрисидаги даврий статистик маълумотлар маълум эмас. Лекин очиқ манбаларга кўра, шакар ишла
Статқўм март ойида 0,6%лик инфляция қайд этган, ўтган йилнинг юқори базаси ҳисобига йиллик инфляция 7,1%гача секинлашган. Ой давомида озиқ-овқатлар нархларининг 1,2% ошиши узатилган (бу ўтган йил декабрдан бери максимум). Ноозиқ-овқатлар инфляцияси 0,3%, хизматлар инфляцияси 0,2%ни ташкил этган. Муҳим озиқ-овқатлардан картошка 9,8%, тухум 2,1%, гўшт 1,8%гача, шакар 1,7%га, ўсимлик ёғи 0,9%га қимм
Февраль сўровларида сезилган инфляция 11,6%ни (-0,1%) ташкил этган. Энг юқори сезилган инфляция пойтахт Тошкентда сақланмоқда (13,3%). Сўралмонларга кўра, ой давомида мева-сабзавотлар, тухум ва шакар нархлари динамикада юқори даражада қимматлаган. 2 млн.сўмгача ва 2-4 млн.сўм даромадлилар сезган инфляция ошган. Тармоқлар бўйича энг юқори инфляцияни кафе ва ресторанлар вакиллари қайд этишмоқда (13
Февралда шакар нархи, гарчи мавсум бўлмасада, яна юқори даражада қимматлаётган маҳсулотлар қаторига кирган. Импорт ҳажми эса потираб ошмоқда. Февралда 39,6 млн.долларлик 59,9 минг тонна шакар импорт қилинган (январда 32,1 млн.долларлик 51,5 минг тонна шакар импорт қилинган). Ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан импорт қарийб 3 карра ошган. Импорт нархи ҳам осмонга ўрламоқда. Ўтган йили февралда
Нархи ҳам 2026 йил январда жами 32,1 млн.долларлик 51,5 минг тонна шакар импорт қилинган. Ўтган йилнинг январига нисбатан шакар импорти қарийб 4 карра ошган. Ўзи шакар импорти 2025 йилнинг охирги чорагида тезлашган. Хусусан, ноябрь-декабрь ойлариининг ўзида 100 млн.доллардан ортиқ шакар импорт бўлган. Шакар импорти юқори даражада концентрациялашган. Импортнинг 70%дан зиёди пойтахт Тошкентдаги ко
Январь ойи якунлари билан ойлик инфляция 0,7%ни, йиллик инфляция 7,2%ни ташкил этган. Ой давомида озиқ-овқатлар 0,8%га, ноозиқ-овқатлар 0,4%га, хизматлар 0,8%га ошган. Ҳудудлар қирқимида ойлик инфляция кўрсаткичи ғаройиб тарзда текислашган (0,6-0,7%). Йиллик ҳисобда энг юқори инфляция Фарғонада сақланган (7,7%). Муҳим озиқ-овқатлардан картошка 1,9%, сабзи 1,8%, гўшт 1,6%гача, пиёз 1,2%, сут ва ша
Сентябрда ойлик инфляция 0,6%гача тезлашган, ўтган йилнинг юқори базаси ҳисобига йиллик инфляция 8,0%гача пасайган. Бу антиреформага айланиб кетган энерготарифлар оширишидан олдин, 2024 йил март ойидаги минимумнинг такрорланиши (бундан пастроқ расмий инфляция ҳали Каримов тириклигида 2016 йил май ойида юз берган). Ҳудудлар ичида энг юқори ойлик инфляция Қорақалпоғистонда (0,8%), энг юқори йиллик
Май ойида ойлик инфляция 1,5%ни ташкил этган. Ўтган йилнинг юқори базаси ҳисбига йиллик инфляция 8,7%гача тушган. Ой давомида озиқ-овқатлар 0,8%га арзонлашган бўлса, ноозиқ-овқатлар 1,7%га, хизматлар 5,7%га қимматлаган. Ҳудудлар қирқимида энг юқори инфляция Фарғона вилоятида қайд этилган (2,2%). Энерготоварлардан электр энергияси 18,8%га, тармоқ газ 39,2%га, суюлтирилган газ 25,0%га, метан 27,0%
2024 йил май ойида ойлик инфляция 2,8%ни ташкил этган. Бунданда юқори инфляция 2017 йил декабрда қайд этилган эди. Йиллик инфляция 10,6%гача кўтарилган. Инфляциянинг мундарижаси: Май ойида озиқ-овқатлар нақ 2,0%га арзонлашгани кўрсатилган. Ноозиқ-овқатлар 0,3%га, хизматлар эса 15,2%га қимматлагани қайд этилган. Муҳим озиқ-овқатлардан сабзи 2,6%га, картошка 2,0%га, шакар 1,1%га, ёғ 0,8%га, гуруч 0