19K49Telegramda ochish
Ошди-ошди мавсуми: Кўмир нархи 2,1 каррага оширилган Статқўмга кўра июнь ойида ойлик инфляция 0,6%ни, йиллик инфляция эса 6,4%ни ташкил этган. Ой давомида озиқ-овқатлар 1,4%га арзонлашган бўлса, ноозиқ-овқатлар 2,3%га, хизматлар 1,8%га қимматлаган. Энерготоварлар ва хизматларнинг потираб ошгани статқўм назарида қуйидагича кечган: Электр энергияси 9,6%, тармоқ газ 10,7%га қимматлаган бўлса, нархи эркинлаштирилди дейилган кўмир 2,1 каррага ошган. Эътиборлиси, кўмир нархларининг қанчага оширилиши бўйича бирон бир расмий баёнот ёки ҳужжат эълон қилингани йўқ. Бензин 3,9%га, пропан 11,3%га, метан 8,8%га қимматлаган. Энерготоварларнинг қимматлашиши ортидан такси хизматлари ҳам 1,3%га ошган. Муҳим озиқ-овқатлардан сабзи 6,5%га, пиёз 3,6%га, гуруч 2,3%га, шакар 1,0%га, гўшт 1,0%га, тухум 0,8%га қимматлаган. Ҳудудлар орасида энг юқори ойлик инфляция Хоразмда (1,0%) энг юқори йиллик инфляция эса Қашқадарёда (+6,7%) қайд этилган

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin