20K28Telegramda ochish
Ошди-ошди мавсумида йиллик инфляция кескин секинлашган Май ойида ойлик инфляция 0,2%ни ташкил этган. Ўтган йилнинг юқори базаси ҳисобига йиллик инфляция 5,5%гача секинлашган (2025 йилда монопол энерготоварлар нархи 1 майдан оширилгани, 2026 йилда оширилиш 1 июнга кўчгани ҳисобига). Статқўмга кўра, ой давомида озиқ-овқатлар гуруҳида инфляция 0%ни, ноозиқ-овқатлар бўйича 0,3%, хизматларда 0,4%ни ташкил этган. Ҳудудлар орасида энг юқори ойлик инфляция Самарқанд ва Жиззах вилоятларида қайд этилган (+0,3%). Муҳим озиқ-овқатлардан гўшт 3,6%гача, сабзи 1,6%, шакар 1,5%га, ун 0,9%, ўсимлик ёғи 0,6%га қимматлаган. Нархи осмонга сакраётган пропан статқўмга кўра 1,9%га ошган холос, шунингдек, бензин 0,6%га, метан 0,2%га ошгани қайд этилган. Ҳудудлар бўйлаб йўлкира нархлари график бўйича оширила бошлаган (Самарқандда трамвай 15,5%га, қатор ҳудудларда жамоат транспорти 1,0%;гача қимматлаган). Муҳим хизматлардан совуқ сув ва канализация 0,8%га, нархи чақаётган ижара эса 0,7%га ошган дея ҳисобга қўшилган. Эҳтимолки, статқўм ой охиридаги қатор нарх ошишларини кузата олмаган (Нархларнинг кескин ўзгаришлари кузатиладиган Ўзбекистонда ҳафталик кузатувга ўтишга юқори зарурият бор).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin