20K62Telegramda ochish
Гуруч, сабзи ва гўшт қимматламоқда, ош индекси эса ўзгаришсиз Май ойи якунларига кўра, ойлик инфляция 0,5%ни ташкил этган, ўтган йилнинг юқори базаси ҳисобига йиллик инфляция 10,4%гача пасайган (-0,6%). Бу йиллик инфляциянинг 2022 йил апрелидан буён энг паст даражаси. Май ойида озиқ-овқатлар, ноозиқ-овқатлар ва хизматлар бир хил 0,5%га қимматлаган. Муҳим озиқлардан гуруч (+4,1%), сабзи (+3,0%), шакар (+2,2%), мол гўшти (+2,2%), қўй гўшти (+2,1%) ва сут (+1,8%) нархлари юқори даражада ошишда давом этмоқда. Қизиқ тарафи, ошнинг асосий масаллиқлари бўлган гуруч, сабзи ва гўшт нархлари жуда тез ошаётганига қарамай, ош нархини кўрсатувчи ош индексида жиддий ўзгаришлар йўқ. Май ойида статистларимиз тақдим этган ҳисоботга кўра, 6та вилоятда, уларнинг орасида энг кўп ош ейиладиган Тошкент шаҳри ҳам бор, ош нархлари ўзгаришсиз қолган. Яна бир ошхўр вилоят Андижонда эса ош нархлари арзонлашган ҳам. Май ойида шунингдек, спиртли ичимликлар ва сигарет, дори воситаларининг, даволаниш ва етказиб бериш хизматларининг сезиларли даражада қимматлашиши қайд этилган. P.S. Статагентлик сайтига фақат ВПН билан кириш мумкин бўлмоқда, балки бу фақат мен билан боғлиқ муаммодир.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin