Инфляция суръати юқорилигича қолмоқда
Апрель ойи якунларига кўра ойлик инфляция 1,5%ни ташкил этган, ўтган йилнинг тегишли даври юқори базаси ҳисобига йиллик инфляция бироз пасайиб 10,4%лик кўрсаткични қайд этган. Ўтган йилнинг май ойи инфляция базаси паст бўлгани (0,5%) туфайли жорий йил май ойи якуни бўйича йиллик инфляция яна кўтарилишини ҳозирдан прогноз қилиш мумкин.
Апрель ойида озиқ-овқатлар 2,1%га, ноозиқ-овқатлар 1,4%га, хизматлар эса 0,5%га қимматлаган.
Озиқ-овқатлар бўйича йиллик инфляцияси 13,4%дан иборат бўлган.
Апрель ойида озиқ-овқатлардан ун 5,2%га, сут 2,3%га, кунгабоқар ёғи 2,5%га, сарёғ 2,2%га, пиёз 10,7%га, сабзи 10,1%га юқори даражада қимматлаган.