21K86Telegramda ochish
Йиллик инфляция 11%га етган. Тухум эса арзонламоқда, бунга чиновниклар айбдор Ўтган йил августдан буён биринчи марта йиллик инфляция яна 11%лик кўрсаткичга қайтган. Май ойининг инфляцияси эса 1,0%дан иборат бўлган, бу 2017 йилдан кейинги янги даврда май ойи учун қайд этилган энг юқори инфляция кўрсаткичи. Кутилганидек, инфляция тўлқини ноозиқ-овқат сегментига кўчаяпти. ноозиқ-овқатлар май ойида 1,3%га қимматлаган. Озиқ-овқатлар бўйича инфляция мавсумийлик бошланиши эвазига анча секинлаган - 1,2%. Умумий инфляция рақамини хизматлар бўйича нархларнинг паст даражада ўсиши (0,4%) анча яхшилаган. Муҳим озиқ-овқатлар таркибида ой давомида гуруч (2,0%), ун (9,6%), сут (2,2%), пахта ёғи (2,3%), писта ёғи (2,5%), шакар (4,3%), картошка (3,3%), пиёз (8,9%), ва сабзи (7,2%) юқори даражада қимматлаган. Тухум эса арзонлашишда давом этмоқда. Кечаги йиғилишда тухум нархини оширмаётган паррандачилик корхоналарига раҳмат айтилган. Аслида гап паррандачилик корхоналарининг "инсофи" ё яхши ниятида ҳам эмас. Тухум бозорида рақобат ҳаддан зиёд баланд (ўзи давлат йўқ жойда рақобат доим кучли бўлади), экспорт эса маъмурий йўл билан чекланган. Бошқача айтганда, давлатнинг паррандачиларга бир тийинлик фойдаси йўқ, лекин зарари минг чандон. Агар вазият ўзгармаса ва чекловлар бекор бўлмаса, тухум йўналишидаги паррандачилик корхоналарида ҳеч қандай рағбат қолмайди, табиийки, паррандачилар тхуум етиштиришни камайтира бошлашади ва биз якунда тухум нархларини кескин ортиб кетишига рўпара келишимиз мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin