9-16 сентябрь ҳафтасида энг юқори қимматлаган маҳсулот помидор бўлиб қолган (+3,2%). Айни ҳафтада мол гўшти нархи 0,9%га, қўй гўшти нархи 0,7%га ошган. Энг қиммат мол гўшти Тошкент туманида (135 526 сўм), энг қиммат қўй гўшти эса Қарши шаҳрида (152 308 сўм) қайд этилган. 18 сентябрь куни ва кеча гўштнинг улгуржи нархида ҳам навбатдаги сакраш кузатилган. Бунда мол гўшти 112 минг сўмгача (+2 минг с
Kartoshka
Товар ва ресурсларҚўй гўштининг улгуржи нархи 125 минг сўмга (+5 минг сўм), мол гўштининг улгуржи нархи 110 минг сўмга (+2 минг сўм) етган. Чакана бозорда 03-09 сентябрь кунлар гўшт нархи 0,3%гача ошган. Энг қиммат мол гўшти Тошкент туманида (135 526 сўм), энг қиммат қўй гўшти Марҳамат туманида (152 000 сўм) сотилмоқда. Кузатилган ҳафта давомидо помидор (+4,7%) ва бодринг (+9,9%) энг кўп қимматлаётган маҳсулотлиги
Статқўм ва Марказий банкнинг энг яхши нарх мониторинги бўлиб қолаётган narxtahlil.uz ҳозирча энг муҳим озиқ-овқатлар нархларини ҳудудлар бўйлаб ҳафталик қирқимда кузатиш имкони беради. Масалан, сентябрнинг илк кунларида помидор (+4,5%) ва бодринг (+5,9%) сезиларли қимматлашишда давом этган. Муҳим озиқлардан сабзи (+2.4%), картошка (+0,7%), тухум (+0,3%), гўшт (+0,2%гача) нархлари ҳам қувонтираётг
12-19 август оралиғида помидор ва бодринг нархларининг раллиси давом этган. Ҳафта давомида помидор 12,0%га, бодринг 7,8%га қимматлаган. Айни пишиқчиликда энг қиммат помидор ҳам (12 900 сўм), энг қиммат бодринг (11 818 сўм) ҳам Мирободда сотилмоқда. Қарийб 5 ҳафталик барқарорликдан кейин гўшт яна сезиларли қимматлаша бошлаган. Ҳафта давомида мол ва қўй гўшти нархи 0,5%данга, товуқ гўшти нархи 0,4%
Апрель ойида Ўзбекистонга 2,2 млн.долларлик 34,9 минг тонна картошка импорт бўлган. Бу март ойига нисбатан 3,2 карра, ўтган йилнинг апрелига нисбатан эса қарийб 3 карра кам. Ўтган ойда импорт бўлган картошканинг ҳар тоннаси ўртача 61,7 долларданга тушган. Март ойида картошканинг тоннаси ўртача 54,1 доллардан импорт бўлган эди. Яна импортнинг жуғрофияси кескин ўзгарган. Ўтган йилнинг шу даврида к
Апрелда ойлик расмий инфляция учинчи ойдирки 0,6% даражасида сақланган, йиллик инфляция эса 7,0%ни ташкил этган. Ой давомида озиқ-овқатлар 1,0%га, ноозиқ-овқатлар 0,3%га, хизматлар эса 0,4%га қимматлаган. Ҳудудлар орасида энг юқори ойлик инфляция Тошкент вилоятида кузатилган (0,8%), энг юқори йиллик инфляция эса Қорақалпоғистонда (7,4%). Муҳим озиқ-овқатлардан картошка 6,5%га, гўшт 3,7%гача, сабз
Статқўм март ойида 0,6%лик инфляция қайд этган, ўтган йилнинг юқори базаси ҳисобига йиллик инфляция 7,1%гача секинлашган. Ой давомида озиқ-овқатлар нархларининг 1,2% ошиши узатилган (бу ўтган йил декабрдан бери максимум). Ноозиқ-овқатлар инфляцияси 0,3%, хизматлар инфляцияси 0,2%ни ташкил этган. Муҳим озиқ-овқатлардан картошка 9,8%, тухум 2,1%, гўшт 1,8%гача, шакар 1,7%га, ўсимлик ёғи 0,9%га қимм
Февралда нархи юқори даражада ошган топ-10 рўйхатнинг 4таси монопол хизматлар, 6таси озиқ-овқатлар. Ой давомида қимматчиликни белгилаган топ-30 товар ва хизматнинг 8таси хизматлар, 21таси озиқ-овқатлар ва биттаси ноозиқ-овқатлардан иборат бўлган. Мавсумийлик чиқариб ташланганда ҳам, картошканинг эртароқ қимматлай бошлагани кўзга ташланади.
Февраль ойида ойлик инфляция 0,6%ни, йиллик инфляция 7,3%ни ташкил этган. 2025 йил августдан буён узлуксиз пасая бошлаган йиллик инфляция яна тезлашган. Ой давомида озиқ-овқатлар 0,9%га, ноозиқ-овқатлар 0,2%га, хизматлар эса 0,6%га қимматлаган. Ҳудудлар бўйича энг юқори ойлик инфляция Қашқадарё ва Навоий вилоятида қайд этилган (0,9%). Фарғона вилояти йиллик ҳисобда энг юқори йиллик инфляция кузат
Январь ойи якунлари билан ойлик инфляция 0,7%ни, йиллик инфляция 7,2%ни ташкил этган. Ой давомида озиқ-овқатлар 0,8%га, ноозиқ-овқатлар 0,4%га, хизматлар 0,8%га ошган. Ҳудудлар қирқимида ойлик инфляция кўрсаткичи ғаройиб тарзда текислашган (0,6-0,7%). Йиллик ҳисобда энг юқори инфляция Фарғонада сақланган (7,7%). Муҳим озиқ-овқатлардан картошка 1,9%, сабзи 1,8%, гўшт 1,6%гача, пиёз 1,2%, сут ва ша
Давлат раҳбари ўтган ҳафтада "Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" жуда муҳим қарорни имзолаган. Мамлакат озиқ-овқат бозорининг хавфсизлиги ва нархлар барқарорлиги энг аввало соғлом рақобат муҳити билан боғлиқ. Буни қарорнинг бир неча бандларига қўшилган талаблардан кўриш мумкин. Эндиликда ветеринария рухсатномаси ва сертификати хавфни
Августда ойлик инфляция 0,4%ни, йиллик инфляция 8,8%ни ташкил этган. Мева-сабзавотларсиз йиллик инфляция 12,5%гача кўтарилган (мева-сабзавотларнинг мавсумий пасайган нархи умумий инфляцияни ушлаб турипти). Ой давомида озиқ-овқатлар 0,6%га, ноозиқ-овқатлар ва хизматлар 0,3%данга қимматлаган. Муҳим озиқ-овқатлардан картошка 3,5%га, пахта ёғи 1,6%га, қўй гўшти 1,4%, мол гўшти 0,7%гача ошган. Бензин
Украинага босқинчиликнинг учинчи йилига келиб, урушнинг тўловини россияликлар ўз ошқозонида ҳам ҳис қилишни бошлашган. Коммерсантъ "Нильсен" таҳлилларига таяниб, охирги бир йилда сабзавот сотувлари ҳажмда сезиларли қисқарганини аниқлаган. Масалан, бақлажон сотувлари 16%га, қовоқ сотувлари 10,5%га қисқариб кетган (Ўзбекистонда қовоқ нархи ер билан бир бўлиб тушиб ётипти). Шимолликларнинг асосий ем
2024 йилда жуда зўр пахта ҳосили яратилганига қарамай, 2019 йилдан бери энг кам миқдорда пахта териб олингани бугунги нархларда акс этаётганини ҳам ҳисобга олиш керак. Пахта нархига зарарли маъмурий аралашувнинг оқибатлари ва ёмон прогнозлар ҳақида ўша пайтдаёқ айтилганди. Мана рағбатнинг ўлдирилиши ортидан териб олинмаган пахта туфайли ем қиммат ва гўшт-сут қиммат, ёғ қиммат. Энди нима бўлсаям,
Қўшниларда ва шимолда картошка кескин қимматлаб кетгани фонида Ўзбекистонда картошка нархлари барқарор қолмоқда. Қўшни Қирғизистонда картошканинг ўртача нархи 10 минг сўмдан (70,39 сом), Қозоғистонда 15 минг сўм (600 тенге), Россияда 16 минг сўм (100 рубль), ҳатто картошка қироллиги дейиладиган Беларусда 1,5 еврога чиқиб кетган охирги бир ойда Ўзбекистонда картошка нархи 4 000-6 200 сўм атрофи
“Менинг томорқам” кўрсатувида баҳорни 30 миллион сўмлик қизил сабзи етиштириш билан бошлайдиган ва йилни катта даромад билан тугатадиган дехкон хақида сўз эътиборни тортди. Ўз томорқасига илм билан ёндашадиган физика ўқитувчиси, оғир техникасиз, ўз боғида аввал сабзи кейин эса — картошка, бошқа сабзавотлар экиб рўзғор тебратаётган одам … Экин экиш ҳам етарли эмасдай, асаларичилик ҳам қилар экан.
Январь ойининг инфляция статистикаси ниҳоят уч кун кечикиб эълон қилинди (маълумотлар нима учун ўз вақтида берилмаганига изоҳ берилгани йўқ). Демак, 2025 йилнинг январида ойлик инфляция 0,7%, йиллик инфляция 9,9%ни ташкил этган. Ой давомида озиқ-овқатлар 0,8%га, ноозиқ-овқатлар 0,3%га, хизматлар эса 1,1%га ошгани маълум қилинган. Муҳим озиқ-овқатлардан картошка 23,9%, пиёз 3,4%, сабзи 2,9%, кунга
Рақобат қўмитаси Тошкент шаҳри ичидаги бозорларда картошка нархларини кузатиб, таҳлил қилишни бошлаган. Пойтахт ичкарисида ҳали олигархлар эгаллаб улгурмаган бозорларда картошканинг улгуржи нархи 8 минг сўмгача кўтарилган. Маъмурларга кўра, картошка захираси етарли (лекин эълон қилинган рақамлар жуда кичик кўринди). Албатта, картошка халқнинг иккинчи нони, ошаётган картошка нархи бўйича дарҳол ўр
2024 йил якунлари бўйича расмий инфляция 9,8%ни ташкил этган. Бу Марказий банкнинг кутилмаларидан (9,5%) бироз баландроқ. Йил охирида инфляцияни прогноз даражасидан паст кўрсатишга уринилмаганлиги хурсанд қилади. Нима бўлгандаям, 2024 йил апрелдан буён инфляция яна бир хонали даражага қайтди. Ўтган йилнинг январь-февраль ойлари паст базаси ҳисобига ва келаётган апрелдаги навбатдаги тариф ошишлари
Энергетикадаги қийшиқ қарорлар ва посангиси йўқ ўлчовлар нархларда акс этишда давом этмоқда. Бугун шуниси билан рамзий ва тарихий кунки, энергорепрессияга учраган ва учраётган ўзбек иссиқхонасида етиштирилган бодринг минг километр наридан келтириладиган ананас билан нархда тенглашди. Шонли энергетиклар рус ва совет босқинчилари уддалай олмаган вазифани уддалашди: бодринг 22 минг сўм, ананас ҳам 2