40K92Telegramda ochish
Гўшт импортида монополист пайдо бўлишига йўл қўйилмайди Давлат раҳбари ўтган ҳафтада "Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" жуда муҳим қарорни имзолаган. Мамлакат озиқ-овқат бозорининг хавфсизлиги ва нархлар барқарорлиги энг аввало соғлом рақобат муҳити билан боғлиқ. Буни қарорнинг бир неча бандларига қўшилган талаблардан кўриш мумкин. Эндиликда ветеринария рухсатномаси ва сертификати хавфни таҳлил қилиш натижаларига кўра берилади. Рухсатнома ва сертификат бериш муддати 2 баравар қисқартирилади. Ветеринария рухсатномаси ва сертификатини олиш учун берилган аризаларни кўриб чиқиш, шу жумладан рад этиш ҳолати очиқ эълон қилиб борилади (Ягона порталда ва қўмита сайтида). Шунингдек, эндиликда Бош прокуратура Рақобат қўмитаси билан биргаликда айнан бир хорижий экспорт қилувчидан маҳсулотларни импорт қилишда импортерлар устун мавқега эга бўлишига йўл қўймасликни назорат қилиб боради. Юқоридаги бандни нафақат ветеринария назоратидаги тирик ҳайвон ё гўшт маҳсулотлари учун, кўплаб хос импорт маҳсулотлар учун, айниқса концентрация ҳаддан зиёд баланд бўлган нефть ва бензиндан тортиб дори-дармонгача, памперсдан тортиб картошкагача қўллаш керак бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin