Гўшт маҳсулотлари ва мол/қўй гўшти импорти рекорди янгиланган
Октябрда 91,9 млн.долларлик гўшт маҳсулотлари импорт қилинган (бу навбатдаги янги рекорд). Импортнинг энг катта қисмини мол гўшти таъминлаган - 68,5 млн.доллар (бу ҳам янги рекорд). Қўй гўшти импорти юқори суръатда ошишда давом этмоқда (ўтган йилнинг октябрига нисбатан 4 карра ўсиш). Ой давомида 9,3 млн.долларлик қўй гўшти импорти қайд этилган (янги рекорд).
Импорт қилинаётган мол гўштининг ўртача нархи ошишда давом этмоқда ва 4,44 долларга етган (+0,05 доллар). Қўй гўшти ўртача 2,66 доллардан (-0,04 доллар), товуқ гўшти 1,18 доллардан (+0,06 доллар) келтирилган.